Жо Байден ярим миллион мигрантни қонунийлаштирилишини соддалаштирди
АҚШ президенти Жо Байден АҚШ фуқаролари билан никоҳда бўлган мигрантларга доимий яшаш гувоҳномасини олишни енгиллаштирувчи янги қоидаларни тақдим этмоқда.
Янги қоидалар доимий истоқомат гувоҳномасини қўлга киритиш ҳуқуқларини кенгайтирмайди, шунчаки бу ҳуқуққа эга бўлганлар учун жараённи тезлаштиради, деб ёзади CBS News.
Хусусан, ариза топшириш жараёнида мамлакатни тарк этиб туриш талаби бекор қилиниши кутилмоқда.
Янги қоидалар мамлакатда камида 10 йилдан бери юрган ва 2024 йилнинг 17 июнига қадар АҚШ фуқароси билан расмий никоҳда бўлганларга нисбатан қўлланилади. Оқ уйнинг баҳолашича, бундайларнинг осни 500 мингга яқин. Бундан ташқари, ушбу ҳуқуқдан АҚШ фуқароларининг 50 мингга яқин асраб олинган фарзандлари ҳам фойдаланишади.
Доимий истиқомат гувоҳномаси — «грин карта»ни қўлга киритган инсон келгусида АҚШ фуқаролигига даъвогар бўла олади.
«Биз бюрократияни минималлаштириш, шунингдек, мамлакатни тарк этиб туриш зарурияти билан боғлиқ қийинчиликларни камайтиришни кўзлаб жараёнларни потенциал оптималлаштиришни эълон қилмоқдамиз», — деган журналистларга АҚШ президенти администрациясининг олий мартабали вакили.
Бироқ, «фақат Конгресс иммиграцион қонунчиликнинг ҳамда бошпана тақдим этиш тўғрисидаги қонунларнинг умумқамровли ислоҳотини ўтказиши мумкин», — деган бошқа бир мулозим.
Президент Жо Байден Конгрессда илгари сурган аввалги икки партияли иммиграцион пакет сўнгги ўн йилликлар ичида энг қатъий сиёсатни жорий этиши назарда тутилган эди, бироқ республикачилар битимдан бош тортгач, қонун лойиҳаси барбод бўлди.
Яқинда Байден бошпана сўровчиларга кундалик маълум бир ўрнатилган лимитлардан ошган ҳолатда чегараларни ёпишни назарда тутувчи фармонни имзолаган эди. Бу қадам сўл қарашлардаги сайловчиларнинг танқиди ва ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланувчи гуруҳларнинг юридик норозилигига сабаб бўлди.
АҚШ президенти администрацияси бошпана тақдим этиш тўғрисидаги ўз фармонини ҳимоя қилар экан, Конгресснинг саъй-ҳаракатларини «сўнгги ўн йилликлардаги энг қатъий ва адолатли ислоҳотлар комплекси» деб характерлайди.
Бу орада АҚШ президентлиги учун курашаётган Доналд Трамп иммигрантларни «мамлакатнинг қонини заҳарловчилар» деб атамоқда ва ғалаба қозонган тақдирда мамлакат ноқонуний равишда бўлиб турганларни оммавий депортация қилишни ваъда қилмоқда.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
14:54 / 22.11.2024
Байден ХЖСнинг Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер беришига муносабат билдирди
13:52 / 22.11.2024