Жаҳон | 18:53 / 20.06.2024
3321
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда меҳнат мигрантлари учун қоидалар енгиллаштирилади

Меҳнат мигрантларига 12 ойгача бўлган муддатга рухсатнома бериш механизми соддалаштирилади, рухсатнома бериш ва узайтиришни рад этиш учун асослар белгиланади. 

Қозоғистонда меҳнат мигрантларига рухсатнома бериш механизми соддалаштирилади. Тегишли ҳужжат қонунлар муҳокамаси учун мўлжалланган порталда эълон қилинди, деб хабар берди Tengrinews. 

Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги меҳнат мигрантлари учун рухсатномаларни бериш, узайтириш ва бекор қилиш қоидаларига ўзгартиришлар ишлаб чиққан. Буйруқ лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси 3 июлга қадар давом этади. 

«Ҳужжатда давлат хизматларини электрон ҳукумат портали, шунингдек, migration.enbek.kz платформаси орқали кўрсатиш кўзда тутилган, шунингдек, меҳнат мигранти иш берувчи ўзгарганда хабар бериш механизмини жорий этиш таклиф қилинган», дейилади Меҳнат вазирлиги хабарида. 

Шунингдек, лойиҳада уй хўжалигида ишлаш учун рухсатнома олиши мумкин бўлган фуқаролар, Солиқ кодексига мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш суммалари кўрсатилган. 

Қайд қилинишича, меҳнат мигрантларига 12 ойгача бўлган муддатга рухсатнома бериш механизми соддалаштирилади, рухсатнома бериш ва узайтиришни рад этиш учун асослар белгиланади.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда