Ўзбекистон | 14:21 / 21.06.2024
1360
3 дақиқада ўқилади

Интернетда гиёҳвандлик воситаларини реклама ва намойиш қилганлик учун жавобгарлик белгиланади

Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни интернетдан фойдаланиш орқали қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик, ушбу жиноятларни вояга етмаганларни жалб қилган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда.

Фото: Getty Images

Сенаторлар Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга гиёҳвандлик воситаларининг, улар аналогларининг ёки психотроп моддаларнинг, шунингдек кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг қонунга хилоф муомаласига қарши курашишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонунни муҳокама қилди.

Қайд этилишича, бугунги кунда вояга етмаганларни жалб қилган ҳолда ҳамда телекоммуникация тармоқларидан ва интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш орқали гиёҳвандлик воситаларининг, улар аналогларининг ва психотроп моддаларнинг қонунга хилоф муомаласи ортиб бораётгани муносабати билан ушбу ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини қайта кўриб чиқиш талаб этилмоқда. Шу билан бирга гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни, шунингдек кучли таъсир қилувчи моддаларни қонунга хилоф равишда тарғиб қилувчи материалларни тарқатганлик ёки реклама қилганлик учун одиллик принципига мувофиқ жазо чораларини қўллаш мақсадида мазкур турдаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш зарурияти юзага келмоқда.

Қонун билан гиёҳвандлик воситаларини интернетдан фойдаланиш орқали қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик, ушбу жиноятларни вояга етмаганларни жалб қилган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтириляпти. Шунингдек гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни, кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда олганлик, сақлаганлик, ташиганлик ёки жўнатганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.

“Бу қонун фақатгина Ички ишлар вазирлигига эмас, ҳаммага тааллуқли. Афсуски, гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларни тарғиб қилиш ҳозир жуда кенгайиб кетди. Интернетда ёшларнинг қизиқиши – мана шулар ҳам бунга таъсирини кўрсатяпти. Бу тарғибот ёшлар ўртасида оммалашаётганлиги жуда ачинарли ҳолат деб ҳисоблаймиз.

Ички ишлар вазирлиги, прокуратура, маҳаллий еттилиги, Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги, Олий таълим вазирлиги – ҳамма-ҳамма биргаликда ишлайдиган бўлсагина, натижага эришишимиз мумкин.

Ушбу қонун билан тегишли кодексларга киритилаётган нормаларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида тарғиб қилишимиз керак. Биринчи навбатда, ёшлар буни яхши билиши керак”, дея таъкидлаб ўтди Сенат раиси қонун муҳокамасида.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда