Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ электрон базасида техник узилишлар кузатилмоқда. Жарималарни тўлаш имконияти чекланаётгани маълум қилинди
Вазирлик 2024 йил 26 июн кунидан бошлаб техник муаммо бартараф этилгунига қадар бўлган давр ичида жарима қарорларининг ўтиб кетган имтиёзли даври автоматик равишда қайта тиклаб берилишини маълум қилди.
Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати
Ички ишлар вазирлигининг тегишли электрон базасида техник узилишлар кузатилмоқда. Бу ҳақда вазирликнинг телеграм каналида хабар берилди.
Оқибатда, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш ҳамда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни тўлаш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатиш имконияти чекланмоқда.
Маълум қилинишича, ҳозирда мутахассислар томонидан юзага келган носозликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда ва қисқа муддатларда тўлов тизимлари ишга туширилади.
Қайд этилишича, 2024 йил 26 июнь кунидан бошлаб техник муаммо бартараф этилгунига қадар бўлган давр ичида жарима қарорларининг ўтиб кетган имтиёзли даври автоматик равишда қайта тиклаб берилади.
“Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
15:10 / 13.03.2026
Ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифатидан норозилик кўп – президент
20:52 / 12.03.2026
Радарга тушганлик ҳақидаги жарима қарори қачон ўз кучини йўқотади?
09:48 / 11.03.2026
Рулда камар тақмаган Сардор Мамадалиев жаримага тортилди
09:42 / 11.03.2026