Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина бир ой ичида Россиянинг олтинчи нефт базасига дрон билан ҳужум қилди
28 июн куни эрта тонгда Украинага тегишли пилотсиз парвоз қурилмаси Тамбов обласи Мичурин муниципал округида жойлашган нефт базасига ҳужум қилди. Бу ҳақда област губернатори Максим Егоров хабар берган.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
«Натижада унчалик кенг кўламли бўлмаган ёнғин ҳосил бўлган. Ҳозирги вақтга келиб ёнғин ўчирилган. Жабрланганлар йўқ. Энг яқин яҳоли пунктигача 3 км масофа бор. Зарурият туғилса одамларни эвакуация қилиш амалга оширилади», — деб ёзган Егоров ўз Телеграм каналида.
Ўз навбатида, Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги эрталабки кундалик хабарномасида осмонида дронлар уриб туширилган областлар қаторида Тамбов областини санамай ўтган. Россия ҳарбий идорасининг маълумотларига кўра, Россиянинг бешта — Брянск, Смоленск, Курск, Воронеж ва Ростов областлари узра 25 та пилотсиз парвоз қурилмалари уриб туширилган ёки ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари воситасида йўқ қилинган.
Аввалги ҳафтада, 20 июн куни Украина дрони Тамбов областидаги бошқа бир — Рассказов округида жойлашган Платонов нефт базасига ҳужум қилган эди. Зарба натижасида иккита резервуал ёниб кетган. Ёнғинни бир суткада ўчиришга муваффақ бўлишган. Расмий маълумотларга кўра, ушбу воқеа туфайли ҳеч кимга жабр етмаган.
20 июн куни Адигеянинг Энем посёлкасидаги нефт базаси Украинага тегишли пилотсиз парвоз қурилмаларининг нишонига айланган. Зарбадан сўнг ёнғин ҳосил бўлиб, 400 метр квадрат майдонни қоплаб олган. Ҳеч ким жабрланмаган.
Мавзуга оид
19:41 / 05.05.2026
Украина Чувашияга ракета ва дронлар билан ҳужум қилди
07:38 / 05.05.2026
Россия ва Украина вақтинчалик сулҳ эълон қилди
21:06 / 04.05.2026
Европаликлар Россия икки йил ичида НАТО давлатига ҳужум қилишга уринишини тахмин қилмоқда
09:23 / 04.05.2026