Жаҳон | 17:33 / 08.07.2024
3506
2 дақиқада ўқилади

Швеция Россияни асосий таҳдид деб белгилади

Швеция ўзининг янги миллий хавфсизлик стратегиясида Россияни «энг жиддий таҳдид» сифатида белгилаб олди, деб хабар беради SVT. Швеция ҳукуматидагилар айни пайтдаги вазият Иккинчи жаҳон уруши якунланганидан буён Швеция учун «энг хавотирли»си эканини таъкидлаган.

Пол Йонсон, Швеция мудофаа вазири. Фото: ctvnews.ca

«Россия бизнинг миллий хавфсизлигимиз учун энг фирик ва энг жиддий хатар бўлиб турибди», — деган мамлакат мудофаа вазири Пол Йонсон.

Бундан ташқари, бир қатор давлатларнинг ўзининг геосиёсий таъсирини кучайтиришга уринишлари ҳам таҳдид ўлароқ баҳоланган.

«Хитойда ҳам бизнинг хавфсизлигимиз ва рақобатбардошлилигимизга таъсир ўтказа оладиган кибервоситалар яратиш амбицияси бор. Биз шунингдек, Россия ва Хитой ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик кучайиб бораётганини ҳам кузатмоқдамиз», – деган Йонсон.

У шунингдек, КХДР ва Эрон Россияни Украинага қарши урушда фаол қўллаб-қувватлаётганини қайд этган. Йонсон аввалроқ Россия Шимолий Атлантика алянси ва Европа Иттифоқидаги иттифоқчиларни бўлиб юборишга ҳаракат қилишда давом этаётганини таъкидлаган эди.

Швеция НАТОга аъзо бўлганидан сўнг Россия сунъий йўлдошли тармоқлар ишини барбод қилаётганини ҳам таъкидлаган. Швеция таҳдидларнинг олдини олиш учун ўз қуроллик кучларини мустаҳкамлашга, портлар, йўллар, темирйўл тармоқлари, касалхоналар ва бошпаналарни такомиллаштиришга киришган.

Айни пайтда Швеция энерготизими географик жойлашуви ва эскирган станциялар туфайли энг заиф ҳолатда қолмоқда. Қиролликнинг 15 минг км электр узатиш линиялари бор. Улар мамлакат шимолидаги саноат марказларини жанубдаги энг асосий шаҳарлар билан боғлайди. Кабеллар қалин ўрмонлар орқали ўтади. Бу эса Европанинг бошқа давлатларига нисбатан тармоқни диверсиялар учун заиф ҳолатга келтиради. Шу сабабли Швеция электр узилишларига тайёр туриши керак, деган Швеция мудофаа институтининг катта ўқитувчиси Вера ван Зеест.

«Электр тармоғи каби критик инфратузилма уруш чоғида душманнинг асосий нишонларидан бирига айланади», — деган Зеест. У мисол тариқасида Украинани келтирган. Бу ерда 2022 йилнинг февралидан бошлаб кенг кўламли босқин чоғида Россия энергетика объектларининг ярмидан кўпини ишдан чиқарган. Айниқса қиш ойлари бу ҳужумлар критик кўриниш олган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда