Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Қашғар–Андижон темирйўли қурилиши учун 255 млн доллар ажратади
“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темирйўли лойиҳасини амалга ошириш учун тузилган қўшма компанияда Ўзбекистон улушининг бир қисмини шакллантириш учун 255 млн доллар (шундан 14 млн доллари – 2024 йилда) ажратилмоқда.
Ўзбекистон президентининг қарори билан, “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темирйўли лойиҳасини биргаликда амалга ошириш бўйича имзоланган ҳукуматлараро битим тасдиқланди.
Қарорга кўра, темирйўл қурилиши бўйича қўшма лойиҳа компаниясининг устав капиталидаги Ўзбекистон ҳукумати улушининг бир қисмини шакллантириш учун 255 млн доллар ажратилади.
Бу маблағ Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредити шаклида, 7 йиллик имтиёзли давр билан 15 йил муддатга, йиллик 5 фоиз ставкада “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга босқичма-босқич ажратилади.
255 миллион долларнинг 14 млн долларлик қисми 2024 йилда ажратиши кўзда тутилган.
Лойиҳа учун, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан ҳам маблағ йўналтирилиши қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги битим шу йил 6 июнда Пекинда имзоланган эди.
Битимга мувофиқ, темирйўл “Қашғар – Торугарт – Макмал – Жалолобод – Андижон” йўналиши бўйлаб ўтади.
Бу коридорда юк ташиш ҳажми йилига 15 миллион тоннагача етиши, товарларни якуний истеъмолчиларга етказиш муддати 7 кунга қисқариши кўзда тутилган. Бундан ташқари, замонавий транзит ва логистика инфратузилмаси, омборхоналар ва терминаллар яратилади.
Аввалроқ қурилиш ишлари шу йил октябрда бошланиши айтилганди.
Мавзуга оид
11:55 / 04.06.2026
Чипта етишмовчилиги ва вагонлардаги санитар ҳолат – транспорт вазири темирйўлдаги муаммолар ҳақида
08:17 / 03.06.2026
Дунёнинг энг гавжум темирйўл вокзаллари рейтинги эълон қилинди
11:24 / 31.05.2026
Ўғитлар инқирози, логистика ва протекционизм: озиқ-овқат нархлари нега ошиб боряпти?
00:04 / 24.05.2026