Ўзбекистон | 08:34 / 15.07.2024
985
2 дақиқада ўқилади

Божхона омборларининг ёнғин хавфсизлиги кучайтирилди

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон ҳукумати айрим қарорларига ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Фото: Kun.uz

Ҳужжат билан қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

  • лицензиат ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) фақат Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулосаси мавжуд бўлганда сақлашга мажбур. Ўзгартиришлар Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти ва Эркин омбор фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларга киритилди;
  • лицензиялар реестрида божхона (эркин) омборида ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан олинган хулоса рақами ва санасини кўрсатиш лозим; 
  • эндиликда, лицензия беришда келишиладиган органларга, бошқалар қаторида, ФВВ ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси киради;
  • товарларни сақлаш учун мўлжалланган жой ҳақида бўлган маълумотларга ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш кўзда тутилса, объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар киради;
  • Ўзбекистонда хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидаларининг 51-банди қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилди:
  • - ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) ортилган автотранспорт воситалари шартнома асосида ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларининг йўл-патрул хизмати томонидан кузатиб борилади; 
  • - ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) иккитадан ортиқ автотранспорт воситасида колонна бўлиб йўл-патрул хизматининг иккита патруль автомашиналари кузатувида ташилади.

Мавзуга оид