Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ҳукумат делегацияси Чеченистонга ташриф буюрди
Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Чеченистон Республикасига ташрифи доирасида инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Грозний шаҳрида бўлиб ўтган 1-Кавказ инвестиция форумида иштирок этди.
Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотига кўра, "Катта Кавказ: денгиздан денгизгача" деб номланган пленар сессиясида маърузачи сифатида сўзга чиққан Лазиз Қудратов икки давлат раҳбарлари томонидан ўзаро савдо ҳажмини 30 миллиард долларга етказиш бўйича қўйилган вазифани бажариш учун Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.

Россия Ўзбекистоннинг асосий савдо-иқтисодий ҳамкорларидан биридир. Охирги 7 йилда Ўзбекистоннинг Россия билан товар айирбошлаш ҳажми 2,5 баробар ўсди ва 2023 йил якунига кўра, қарийб 10 миллиард долларга етди. Ўзаро етказиб берилаётган товарлар таркиби юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ҳисобига сифат жиҳатидан ўзгармоқда.

Шунингдек, муносабатларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари қаторида саноат кооперациясини чуқурлаштириш учун янги қўшма саноат зоналарини ташкил этиш, қўшма молиялаштириш воситаларини шакллантириш, туризмни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш ҳам белгиланди.

Маърузачи Россия ҳудудлари ва Россия бизнеси вакилларини Ўзбекистонда яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб ўзаро манфаатли янги лойиҳа ва ташаббусларни муваффақиятли амалга оширишга чақирди.
Мавзуга оид
09:50
Германия мудофаа вазири: Россия бутун дунё учун таҳдид
21:33 / 13.02.2026
Кремлда Путин билан учрашув олдидан амалдорлар учун карантин бекор қилинди – ОАВ
20:40 / 13.02.2026
Мерц: Уруш Россия иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан ҳолдан тойгандагина тугайди
13:54 / 13.02.2026