Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд яқинида “А” классдаги мултимодал логистика маркази очилади
2025 йилнинг II чорагида ишга тушадиган “Логопарк Самарқанд” мултимодал транспорт логистика маркази минтақадаги энг йириги бўлиши кутилмоқда.
Жаҳон даражасидаги логопарк қурилиши жорий йилнинг феврал ойида бошланган, деб ёзади STV. 40 минг квадрат метр майдонни эгалловчи марказ электрон тижорат, дистрибуция, ишлаб чиқариш ва логистика билан шуғулланувчи етакчи жаҳон ва маҳаллий компанияларнинг маҳсулотларини жойлаштиришга мўлжалланган.
Лойиҳани Marakand Logair компанияси (SEG Enera компанияси шуъба корхонаси) амалга оширмоқда. Мажмуада турли ҳарорат режимидаги омборхоналар, шунингдек, қўшимча сервис ва хизматларнинг кенг танлови тақдим этилади. Аллақачон омбор майдонларини ижарага бериш бўйича шартномалар имзолаш бошланган.
Лойиҳачи компаниянинг бош директори Икром Ёдгоровнинг айтишича, Самарқанд вилоятида ҳам ички, ҳам халқаро савдо-сотиқнинг динамик ўсиб бораётгани ҳисобга олинса, замонавий омбор майдонларига талаб жуда катта.
«Биз потенциал мижозларга қуруқ, совитилган омборлар, шунингдек, импорт товарларни узоқ муддатга божхона жараёнларидан ўтказмасдан сақлаб бериш имкониятини тақдим этмоқчимиз. Ишончимиз комилки, марказ хизматлари товар ишлаб чиқарувчиларга ўз маҳсулотларини ички бозорда ҳам, хорижда ҳам сотишга ёрдам беради», - дейди И.Ёдгоров.
Янги логистика маркази етказиб бериш занжирлари ва муддатларини сезиларли қисқартиради, шунингдек, юк таниш манёврлилигини оширади. Марказ М-37 халқаро трассаси бўйида, SEG Enera компаниясининг яна бир шуъба корхонаси — Air Marakanda томонидан бошқариладиган Самарқанд халқаро аэропорти яқинида жойлашади ва бу ҳам қулай шарт-шароитлар ва хизмат кўрсатишнинг фойдалилигини таъминлайди.
Ҳозирча “Логопарк Самарқанд”нинг нархи қанчалиги ошкор қилинмаяпти.
Мавзуга оид
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
18:49 / 04.06.2026
Саида Мирзиёева Глобал экологик жамғарма Ассамблеясида иштирок этди
20:37 / 03.06.2026