Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Ўзбекистон билан кўп йиллик шартномани бекор қилади
Ўзаро ҳисоб-китоблар тўғрисидаги келишув ўз аҳамиятини йўқотгани таъкидланмоқда.
Қозоғистон Ўзбекистон билан ўзаро ҳисоб-китобларни ташкил этиш бўйича узоқ муддатли келишувни бекор қилади, бу ҳақда Tengrinews хабар берди.
Қонунлар лойиҳаси муҳокамаси порталида эълон қилинган Қозоғистон ҳукумати қарори лойиҳасида келишувнинг бекор қилинишига Ўзбекистонда сўм валютасининг муомалага киритилиши сабаб бўлгани айтилган.
Қайд қилинишича, келишув 1994 йилда Ўзбекистон Республикаси томонидан миллий валюта – сўм муомалага киритилишидан олдин тузилган ва энди ўз аҳамиятини йўқотган.
«Аҳамияти йўқолгани туфайли келишувнинг амал қилиши тўхтатилади. Халқаро шартноманинг амал қилиш доираси ҳозир Қозоғистон Республикаси қонунчилиги билан тартибга солинади», дейилади лойиҳанинг тушунтириш хатида.
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон ҳукуматига келишувни денонсация қилиш тўғрисида билдиришнома юбориш топширилган.
Денонсация — бу давлатнинг ўзи тузган шартномадан расман воз кечиши. Бу шартнома мажбуриятларини бекор қилишнинг қонуний йўлидир. Денонсация қилиш қоидалари ва тартиби шартноманинг ўзида кўзда тутилган.
Мавзуга оид
18:15 / 05.05.2026
Ўзбекистонда Visa-картани қаерда ва қандай очиш мумкин?
10:38 / 31.03.2026
Тошкентда халқаро молия маркази ва халқаро тижорат суди ташкил этилади
09:08 / 23.12.2025
Ўзбекистон капитал бозорида замонавий молиявий инструментлар жорий этилади
11:26 / 28.11.2025