Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ростов вилоятида электр энергияси истеъмолига чеклов киритилди
Энергия истеъмолига янги чекловлар киритилишига тармоқларнинг ортиқча юкланиши сабаб бўлди, деб хабар қилди Ростов вилояти губернатори.
Фото: ТАСС
Ростов вилоятида юқори волтли линиянинг ҳаддан ташқари юкланиши сабабли истеъмолчиларни электр таъминотидан вақтинча узиб қўйиш жадваллари жорий этилди, деб хабар қилди вилоят губернатори Василий Голубев 17 июл, чоршанба куни. Унинг сўзларига кўра, чекловлар Москва вақти билан соат 12.20 дан бошлаб кучга киради.
"Афсуски, бу узилишлар тизими шундай аралашиб кетганки, электр таъминотида узилишлар қаерда ва қанча вақт давомида содир бўлишини олдиндан айтиб бўлмайди", - деб ёзди Голубев Telegram-каналида.
Ростов вилояти саноат ва энергетика вазири Андрей Савелевнинг сўзларига кўра, электр таъминотини тиклашнинг тахминий вақти - Москва вақти билан соат 18.00.
Ростов АЭСнинг ўчирилган энергоблоки яна ишлай бошлади
Куни кеча, 16 июлда Россия жанубидаги энг йирик атом электр станцияси – Ростов АЭСда турбогенератордаги муаммолар туфайли энергия блокларидан бири автоматик равишда тармоқдан узилди. Авария натижасида Россия жанубидаги бир қанча ҳудудларда, шунингдек, Қримда электр энергияси истеъмолига чекловлар жорий этилди.
Кейинчалик Россия жанубидаги истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаш тикланди. "Росэнергоатом" хабар берганидек, Ростов АЭСнинг узилган энергоблоки кечқурун ишга туширилди ва эрта тонгдан бошлаб 1000 МВтлик тўлиқ қувватда ишлай бошлади.
Мавзуга оид
10:03 / 01.05.2026
Электрдаги йўқотишлари юқори бўлган 44 та ҳудуднинг электр корхонаси раҳбари ишдан олинди
09:13 / 25.04.2026
Тошкентда электр корхонаси муҳандислари 8 минг доллар билан ушланди
22:23 / 19.04.2026
Ростовда цирк томошаси пайтида йўлбарс томошабинлар орасига кириб олди
17:58 / 17.03.2026