Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суриштирув: Россияга санкция остидаги товарлар Германиядан келяпти
Журналистларнинг маълум қилишича, Россияга Германиядан компанияларнинг икки томонлама товарлари келишда давом этмоқда.
Россия армияси билан ҳамкорлик қилувчи «Промтех» компаниялар гуруҳи санкцияларга қарамай, 2023 йилда АҚШ, Германия ва Европа Иттифоқининг бошқа давлатларидан қарийб саккиз миллион долларлик икки томонлама мақсадли маҳсулотлар импорт қилган. Бундай хулосага Германиянинг Süddeutsche Zeitung (SZ), NDR ва WDR нашрлари, Франциянинг Le Monde газетаси ва Украинанинг Trap Aggressor лойиҳасининг 18 июл куни чоп этилган қўшма суриштируви муаллифлари келишди.
Журналистларнинг сўзларига кўра, 2015 йилда Францияда «Промтех»нинг ITGF деб номланган шуъба корхонаси ташкил этилган бўлиб, унинг директори «Промтех» асосчиси Валерий Шадриннинг ўғли Алексей Шадрин бўлган. Узоқ вақт давомида у Россияга товарлар олиб кириш билан шуғулланган. Бироқ, 2022 йил май ойида «Промтех» расман ITGF акцияларидан воз кечди ва ўша йилнинг декабр ойида Туркияда Enütek Makina Sanayi номли янги шуъба корхонасини рўйхатдан ўтказди.
Россия импорти тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилгандан сўнг, суриштирув муаллифлари Enütek Makina Sanayi, шунингдек, «Промтех»нинг Россиядаги шуъба корхоналарига, шу жумладан Германиядан ҳам икки томонлама мақсадли товарларни етказиб берганлигини аниқладилар. Қайд этилишича, немис етказиб берувчилари товарларнинг якуний олувчиси Россия армияси бўлиши мумкинлигини билмаган бўлиши мумкин. Бироқ, камида битта компания Enütek Makina Sanayi орқали товарлар Россияга юборилиши мумкинлигини «тушунган», чунки 2022 йил 24 февралгача у мунтазам равишда «Промтех»га турк компанияси 2023 йилда буюртма берган худди шундай ускунани етказиб берган.
Суриштирув натижаларига кўра, «Промтех» ярим ўтказгичлар, транзисторлар, газли пружиналар, металл қотишмалари, қўлда ишлатиладиган пресслар ва бошқа икки мақсадли товарларни импорт қилган. Улар, шунингдек, Х-101 қанотли ракеталарига ўрнатилган Американинг Molex компанияси микросхемаларини ўз ичига олади. Ушбу ракеталардан бири июл ойи бошида Киевдаги «Охматдет» болалар шифохонасига тушган. Зарба натижасида икки киши ҳалок бўлди, яна 50 киши яраланди. Валерий Шадрин ҳали Ғарб санкцияларига учрамаган, деб ёзади муаллифлар.
FT: «Охматдет»га урилган ракетада ғарб деталлари бўлган
Financial Times (FT) газетаси Украинадаги ўз манбаларига таяниб, 10 июл куни «Охматдет» болалар шифохонасига келиб урилган Х-101 қанотли ракетасидан АҚШ ва Швейцариядан фуқаро авиацияси учун деталлар топилгани ҳақида хабар берди.
Хусусан, унда Швейцариянинг STMicroelectronics компанияси томонидан ишлаб чиқарилган иккита компонент, Intel, Texas Instruments, Analog Devices ва бошқа компанияларнинг 14 та Америка компонентлари мавжуд. «Санкциялар Россияни баъзи илғор компонентлардан узиб қўйган бўлса-да, Кремл мудофаа сектори ҳарбий мақсадларда фойдаланиш учун мўлжалланмаган микропроцессорлар ва бошқа илғор технологияларга мурожаат қилди», деб ёзади FT.
Мавзуга оид
08:22 / 19.06.2026
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:20 / 17.06.2026
G7 саммити: Россия нефти ва газига қарши янги санкциялар тайёрланмоқда
08:33 / 05.06.2026