Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ноқонуний ташқи реклама конструкциялари мажбурий демонтаж қилинади
Тошкент шаҳрида ноқонуний ўрнатилган ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) мажбурий тартибда демонтаж қилинади.
Пойтахт ҳокими қарорига кўра, 2024 йилнинг 1 июнига қадар бундай объектларни қонунийлаштириш имконияти берилган.
Демонтаж ишлари ҳокимликнинг Рақамли ривожланиш департаменти ҳисобидан амалга оширилади. Миллий гвардия демонтаж вақти жамоат хавфсизлигини таъминлайди.
Пойтахтда ноқонуний ўрнатилган ташқи реклама ва ахборот объектларини демонтаж қилиш ишлари 2024 йил 31 декабрга қадар якунланади.
“Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ демонтаж қилиниши керак бўлган ташқи реклама ва ахборот объектларини мажбурий тартибда электр тармоғидан узиш чораларини кўради.
Мавзуга оид
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
20:05 / 13.03.2026
Россияда Telegram'да реклама жойлаштириш ноқонуний деб аталди
11:02 / 21.01.2026
Тошкентда ҳинд тилидаги реклама ноқонуний ўрнатилгани аниқланди
22:42 / 18.01.2026