Жаҳон | 23:33 / 21.07.2024
10512
2 дақиқада ўқилади
Байден АҚШ президентлигига Камала Ҳаррис номзодини таклиф этди
У ўз вице-президентини тўла қўллаб-қувватлашини билдирган.
Жо Байден президентлик пойгасидан чиққанини эълон қилиши ортидан АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррисни президентлик лавозими учун номзод сифатида илгари суришни таклиф қилди.
«2020 йилда [Демократик] партия номзоди сифатидаги илк қарорим Камала Ҳаррисни вице-президент сифатида танлаш бўлганди. Бу менинг энг яхши қарорим эди», — деган Байден.
У Ҳаррисни тўла қўллаб-қувватлашини билдирган. «Демократлар, бирлашиш ва Трампни енгиш вақти келди. Келинглар, шундай қиламиз», — дея қўшимча қилган Байден.
- Жо Байден Демократик партиянинг кўплаб етакчилари ва тарафдорлари босими остида 2024 йил ноябрида ўтказиладиган АҚШ президентлиги учун сайловда номзод сифатида қатнашмасликка қарор қилди. Июн ойи охирида у Республикачилар партияси номзоди Доналд Трамп билан кечган дебатда ўта муваффақиятсиз иштирок этганди. 17 июл куни эса Байден коронавирусга чалингани маълум бўлди.
- Байден президентликка сайлов пойгасидан чиқишини эълон қилгач, Трамп уни тарихдаги энг ёмон президент деб атади. У шунингдек ўзи учун Камала Ҳаррисни енгиш Байденни енгишдан кўра осонроқ бўлишини айтган.
Мавзуга оид
23:11 / 21.12.2024
АҚШ президенти ҳукумат ишини молиялаштиришни узайтирувчи қонунни имзолади
20:35 / 21.12.2024
Байден Тайванга 570 млн долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатишни буюрди
19:29 / 20.12.2024
Reuters: Байден администрацияси Украинага охирги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилишга тайёрланмоқда
23:04 / 13.12.2024