Камала Ҳаррис АҚШ президентлик сайловларида иштирок этиш ниятида
АҚШнинг амалдаги вице-президенти президентликка номзодликни қўлга киритиш ва ғалаба қозониш ҳамда республикачи Трампни мағлуб этиш учун Демократик партия ва халқни бирлаштириш ниятида эканини айтди.
АҚШнинг амалдаги вице-президенти Камала Ҳаррис АҚШ президентлигига номзодини қўйишни режалаштираётганини маълум қилди. 21 июл, якшанба куни Америка ОАВ унинг сўзларидан иқтибос келтирди: «Президентнинг тасдиғини олиш мен учун катта шараф ва мен бу номзодликни қўлга киритиш ва ғалаба қозониш ниятидаман».
Ҳаррис республикачи Доналд Трампни мағлуб этиш учун «Демократик партия ва халқни бирлаштириш» мақсадида «ҳамма нарсани қилишини» қўшимча қилди.
Оқ уйнинг собиқ раҳбари Трамп, ўз навбатида, аввалроқ CNN телеканалига «Ҳаррисни мағлуб этиш осонроқ бўлади», деб айтган эди.
Жо Байденнинг сайловдан воз кечиши
АҚШ президенти Жо Байден бир неча соат аввал президентлик сайловларидан ўз номзодини қайтариб олишини эълон қилган эди. У бу қарорни Демократик партия ва бутун мамлакат манфаатларини кўзлаб қабул қилганини таъкидлади. Байден тез орада халққа мурожаат қилиб, тафсилотларни айтиб беришини билдирди. Унинг қўшимча қилишича, амалдаги муддатининг қолган қисмида асосий эътиборини президентлик вазифаларини бажаришга қаратади.
Байден ўз ўрнига Камала Ҳаррисни таклиф қилиб, уни «тўлиқ қўллаб-қувватлашини» билдирди. «Демократлар - бирлашиш ва Трампни енгиш вақти келди. Келинг, буни қилайлик!» - деб ёзди у X ижтимоий тармоғида.
Байден президент сифатида эришган ютуқларини санаб ўтди ва Трамп томонидан танқид қилинди
«Бугунги кунда Америка иқтисодиёти - дунёдаги энг кучлиси. Биз қариялар учун рецепт бўйича дори-дармонлар нархини пасайтириш ва кўплаб америкаликлар учун арзон тиббий ёрдамни кенгайтириш учун тарихий сармояларни қилдик. Заҳарли моддалар таъсиридан азоб чекаётган фахрийларга жуда зарур ёрдам кўрсатдик. 30 йил ичида биринчи марта қурол хавфсизлиги тўғрисидаги қонунни тасдиқладик. Афроамерикалик аёлни Олий суд судяси этиб тайинландик», деб ёзган Жо Байден ижтимоий тармоқда.
Доналд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида Байден «ҳеч қачон бу лавозимга мос келмаганини» ва Қўшма Штатлар унинг президентлигидан «катта азоб чекканини» айтди. Бироқ, Оқ уйнинг собиқ раҳбари «бу зарарни тезда тузатишга» ваъда берди.
Мавзуга оид
11:59
Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш доирасида АҚШ билан баённома имзолади
11:30 / 21.12.2024
Қўрқмас жангчи – Саддам Ҳусайннинг набираси америкалик аскарларга қарши қандай жанг қилганди?
19:29 / 20.12.2024
Reuters: Байден администрацияси Украинага охирги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилишга тайёрланмоқда
13:43 / 20.12.2024