Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия янги яширин флоти учун махфий тарзда 50 та газ ташувчи танкерлар сотиб олган
Россия ўтган йилиёқ ўзининг суюлтирилган газ секторига санкциялар қатъийлаштирилишига тайёргарлик кўра бошлаган ва суюлтирилган табиий газ таший олувчи танкерларни сездирмасдан харид қила бошлаган.
Фото: simpalsmedia.com
Бу кутилган нарса эди, бироқ ғарб давлатлари томонидан жорий этилган санкцияларни сезиларли тарзда айланиб ўтиш имконини берган нефт сектори муваффақиятини такрорлаш осон бўлмайди, дейишмоқда экспертлар.
2023 йилнинг II чорагидан бошлаб 50 дан зиёд газ ташувчи кемалар ўз эгаларини ўзгартириб, БААда қайддан ўтишган, дейилади кемасозлик компаниялари ва ҳукуматларга маслаҳат берувчи Winward компанияси маълумотларида. Сўнгги беш чоракдан тўрттасида бу борада 10дан зиёд битимлар тузилган, бунгача бундай битимлар жуда камёб ҳодиса бўлган, деб ёзади Financial Times. Kpler маълумотларига кўра, шунай қилиб танкерлар Россия СТГси ташиладиган йўналишларда аллақачон ишламоқда. Улардан бири “Новатэк”нинг “Ямал СТГ” лойиҳасида газ юклаб олган.
Музёрар танкерлардан тўрттаси II чоракда бозор учун нотаниш бўлган Дубайнинг White Fox Ship Management фирмаси эгалигига ўтказилган. Бу фирманинг ҳаттоки ўз офиси ҳам йўқ, деб ёзади Bloomberg кемаларнинг глобал Equasis маълумотлар базасига асосланиб. Бу танкерлар (North Air, North Mountain, North Sky и North Way) шу йилнинг ёзида Шимолиймуз океанидан ўтувчи шимолий денгиз йўли бўйлаб қатнашга рухсат олган. Бу йўл орқали “Ямал СТГ”дан суюлтирилган газ ташилади.
Мавзуга оид
21:11 / 23.12.2025
Социологлар россияликлар учун 2025 йилнинг асосий воқеаларини айтди
17:16 / 23.12.2025
Россиядан бир ёшли Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди
15:15 / 23.12.2025
Россияда университетлардаги 45 минг пулли ўрин қисқартиради
14:34 / 23.12.2025