Техника мўъжизаси: Тарихда илк марта юра олмайдиган одам Олимпия машъаласи эстафетасида қатнашди
Франциялик паралимпиячи Кевин Пьетт Париж олимпиадасининг машъала эстафетасида роботлаштирилган ташқи скелет билан иштирок этди. Спортчи 11 ёшлигида бахтсиз ҳодиса сабаб фалаж бўлиб қолган, 36 ёшида эса Wandercraft компанияси ишлаб чиққан мослама унга пиёда юра олиш имконини берди. Ҳолат видеоси интернетда тарқалгач, миллионлаб одамлар Пьеттнинг қувончига шерик бўлди.
Ташқи скелет шаклидаги каркас-мослама инсон танасига боғланади ва ногиронлиги бор шахсларга мувозанатни сақлаган ҳолда ўтириш, туриш, юриш ва зинадан чиқиш имконини беради.
Wandercraft компаниясига кўра, бу инновацион ихтиро Кевин Пьеттни Олимпия машъаласи эстафесида иштирок этган тарихдаги биринчи ногиронлар аравачасидан фойдаланувчи шахсга айлантирган.
Ҳолат видеосида теннисчи юзида катта қувонч билан, унга қўл силкиётган одамлар орасидан ўтиб юриб бораётганини кўриш мумкин. Видеога изоҳ ёзаётган дунё бўйлаб турли миллат вакиллари Кевин ўз хурсандчилиги билан уларга илҳом бағишлаганини айтишмоқда.
Халқаро олимпия қўмитаси параатлетни “спортга садоқат тимсоли” деб атади.
Ихтиро муаллифлари ҳозирда технологияни такомиллаштириб, уни уй шароитида фойдаланиш учун янада қулайроқ қилиш устида иш олиб бормоқда.
Маълумот учун, Олимпия машъаласи билан бўладиган эстафета – ёзги Олимпиада ўйинларининг узоқ йиллик анъаналаридан бири. Ҳар 4 йилда бўладиган ўйинлардан олдин машъала Юнонистоннинг Олимпия шаҳрида ёқилади ва Олимпиаданинг мезбон-шаҳрига олиб келинади.
Паралимпия ўйинлари машъаласи эса 25 август куни Британиянинг Сток-Мандевилл қишлоғида ёқилади ва 28 август куни Парижга олиб келинади. Лекин бу мусобақада Пьетт иштирок эта олмайди: мезбон спортчи Паралимпия йўлланмасини қўлга кирита олмаган.
Мавзуга оид
12:19 / 22.11.2024
Тошкентда ногиронлиги бўлганлар учун “Ижтимоий такси” хизмати йўлга қўйилди
16:59 / 18.11.2024
АҚШдан Хитойгача 40 дақиқада: Илон Маск самолётларни ракеталарга алмаштирмоқчи
14:28 / 16.11.2024
Буюк Британияда фирибгарларни алдовчи “нейрон буви” ишга туширилди
16:54 / 13.11.2024