Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Филиппинда тропик тўфонлар қурбонлари сони 39 кишига етди
Мамлакат бўйлаб 118 провинция ва округларда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
Филиппинда «Бутчой» ва «Карина» тропик тўфонлари сабаб юзага келган сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 39 кишига етди.
Филиппиннинг табиий офатлар хавфини камайтириш ва бошқариш бўйича миллий кенгашига таяниб, маҳаллий ОАВ мамлакат бўйлаб тропик циклонлар ҳаддан ташқари ёғингарчилик, сув тошқини ва кўчкиларга сабаб бўлганини хабар қиляпти.
«Бутчой» ва «Карина» тропик циклонлари туфайли ҳалок бўлганлар сони мамлакат бўйлаб 39 кишига етди, улардан 15 нафари Манилада ва 8 нафари Калабарзон минтақасида ҳаётдан кўз юмган.
Тўфонлар 5 миллионга яқин одамга таъсир кўрсатди, жами 2005 та бинога зарар етказди, 118 провинция ва округларда «фавқулодда вазият» эълон қилинди.
Мамлакатнинг катта қисмида сув тошқинлари ва кўчкилар туфайли кўплаб йўллар вақтинча ёпилган.
Мавзуга оид
08:10 / 09.06.2026
Шавкат Мирзиёев Филиппин президентига таъзия мактуби юборди
15:38 / 08.06.2026
Филиппинда кучли зилзила: камида 32 киши ҳалок бўлди
19:02 / 21.04.2026
Уруш тугаганига ишонмаган “самурай” – 1974 йилгача Филиппинда жанг қилган япон зобити ким эди?
15:09 / 24.02.2026