Ҳар учта битирувчидан бири имтиҳонда минимал баллни ҳам тўплай олмади
Шу йил мактабни битириб, олийгоҳга ҳужжат топширган ёшларнинг 36 фоизи минимал ўтиш балли (максимал баллнинг 30 фоизи)ни тўплай олмаган.

Фото: Kun.uz
2024 йилда Ўзбекистонда 414,6 минг ўқувчи 11-синфни тамомлаган бўлса, шулардан 378 624 нафари ёки 91,3 фоизи давлат олийгоҳларига кириш имтиҳонларида қатнашди.
Тест топширган бу 378 624 нафар битирувчидан 136 744 нафари ёки 36,2 фоизи минимал баллни тўплай олмаган. Бу – Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги сайтида келтирилган.
Маълумот учун, минимал ўтиш балли – максимал баллнинг 30 фоизи, яъни 56,7 баллга тенг. Контракт асосида ўқишга кириш учун айнан шунча балл йиғиш талаб этилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова эса бу йилги тестлар бўйича статистиканинг фақат ижобий жиҳатларига эътибор қаратди.
Унинг ўз Telegram-каналида ёзишича, мактаб битирувчиларининг ОТМга киришдаги ўртача баллари сўнгги беш йилда 69,8 баллдан 78 баллга етган.
Битирувчиларнинг ўртача баллари 2020 йилда 69,8 балл, 2021 йилда 74,9 балл, 2022 йилда 75,8 балл, 2023 йилда 76,1 балл, 2024 йилда эса 78 балл бўлган.
“Аҳамиятли жиҳати, 2024 йилги абитуриентларга тегишли ўртача балл 70,8 ни ташкил этгани ҳолда, жорий йил мактаб битирувчиларининг ўртача бали умумий кўрсаткичдан 7,2 балл юқори.
Максимал баллнинг 75 фоизидан юқорисини (141,75+ балл) олган 41 009 нафар абитуриентнинг 32 949 нафари ёки 80 фоизи айнан жорий йилдаги мактаб битирувчиларидир”, деган вазир, рақамларда “ижобий силжиш борлиги”ни таъкидлаган ҳолда.
Бироқ, ММТВ раҳбари айтаётган 33 мингта аълочи абитуриент – имтиҳон топширган барча абитуриентларнинг атиги 4,5 фоизини ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, бу йилги тестларда жами 737 351 абитуриент иштирок этиб, улардан 46,9 фоизи минимал ўтиш баллини ололмади.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон 400 килодан ортиқ бойитилган уранни АҚШ зарбаларидан яширишга улгурган — Европа разведкаси
Жаҳон | 23:36 / 26.06.2025
-
ХВЖ даромад солиғини табақалаштиришга чақирди. Иқтисодчи бунга қарши тўртта сабаб келтирди
Иқтисодиёт | 23:08 / 26.06.2025
-
АҚШ 2026 йилда ядро триадасини ривожлантиришга 60 млрд доллар сарфлашни режалаштирмоқда
Жаҳон | 22:51 / 26.06.2025
-
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Беларусга етиб борди
Ўзбекистон | 22:32 / 26.06.2025
Мавзуга оид

15:04 / 21.06.2025
АҚШ элчихонаси: Таълим визаларига талабгор ўзбекистонликларнинг ижтимоий тармоқдаги аккаунтлари очиқ бўлиши керак

18:16 / 13.06.2025
Қашқадарёдан Қорақалпоғистонгача: “Teach for Uzbekistan” таълимда нималарни ўзгартира олади?

16:00 / 03.06.2025
Қишлоқдан халқаро майдон сари: 30 дан ортиқ мамлакатда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган ўзбек қизи ҳикояси

15:31 / 03.06.2025