Жаҳон | 12:45 / 30.07.2024
2998
2 дақиқада ўқилади

Курск вилояти расмийлари: Украинанинг тўртта ракетаси уриб туширилди

Курск узра кучли портлаш содир бўлди. Вилоят раҳбари Украина ракеталари вилоятнинг икки тумани устида уриб туширилганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги вазиятга изоҳ бермади.

Фото: Sergei Fadeichev/TASS/picture alliance

Курск вилояти маъмуриятининг маълум қилишича, минтақа узра тўртта Украина ракетаси уриб туширилган. 30 июл, сешанбага ўтар кечаси «УҚК ракеталари Октябр ва Курчатов туманлари узра осмонда йўқ қилинди», деб ёзди Курск вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Алексей Смирнов Telegram’да. 

Россия Мудофаа вазирлиги, худди Украина расмийлари каби, бу борада баёнот бермади. 

Telegram-каналлари Курскда тунда юз берган кучли портлаш ҳақида ёзмоқда. Шаҳар осмонида ёрқин чақнаш кўринган, бир қанча жойларда тўхтаб турган машиналар сигналлари баланд овоз туфайли ишлаб кетган. Портлаш Москва вақти билан соат 3.00 атрофида қайд этилган. Шу билан бирга, вилоят раҳбари Telegram’да ракета хавфи ҳақида ёзган ва аҳолини ўзини ҳимоя қилиш чораларини кўришга чақирган. 

Курск вилоятидаги нефт базасида дронлар ҳужуми натижасида ёнғин содир бўлди 

28 июлга ўтар кечаси дронлар ҳужуми натижасида Курск вилоятидаги нефт базасида катта ёнғин содир бўлди. Ёнғин фақат икки кундан сўнг, 30 июл куни эрталаб ўчирилди, деди вилоят раҳбари Смирнов. 

29 июль куни Украина Қуролли кучлари Бош штаби Курск вилоятидаги тўртта электр подстанцияси нишонга олинганини эълон қилди, бунинг натижасида Понировский, Курск ва Солнцевский туманларида электр таъминотида «узилишлар қайд этилмоқда». «Украинага қарши уруш учун ишлайдиган Россия саноати бизнинг қўшинларимиз учун қонуний нишондир», дейилади баёнотда. Курск вилоятидаги электр подстанциялари, жумладан, Украинадаги рус қўшинлари учун қурол ва ҳарбий техникани олиб ўтадиган Россия темирйўли ишини таъминлайди. 

Мавзуга оид