Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон ўз кучлари позицияси устида Арманистон дрони тутиб олинганини маълум қилди
Озарбойжон Мудофаа вазирлиги «яна бир учувчисиз учоқ махсус техник воситалар ёрдамида ушланиб, ҳудуддан олиб чиқиб кетилгани» ҳақида хабар берди.
Озарбойжон Мудофаа вазирлиги икки давлат чегарасидаги Лочин туманида республика армияси позициялари устидан разведка ўтказмоқчи бўлган арман квадрокоптерининг парвозлари тўхтатилганини маълум қилди.
«28 июл куни маҳаллий вақт билан соат тахминан 17:40 да Арманистон қуролли кучлари квадрокоптери Озарбойжон армиясининг Лочин йўналишида жойлашган позициялари устидан разведка парвозларини амалга оширишга уринди», дейилади хабарда.
Ҳарбий департамент маълумотларига кўра, «навбатдаги учувчисиз учиш аппарати махсус техник воситалар ёрдамида тутиб олинган ва ҳудуддан олиб чиқилган».
Мавзуга оид
14:14 / 22.06.2026
Озарбойжон элчисига «Меҳнат шуҳрати» ордени топширилди
19:01 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026