Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 4 та туман ҳокими қабул қилган қарорларда қонунга зид ҳолатлар аниқланди
Рақобат қўмитаси томонидан туман ҳокимликларига қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатга йўл қўймаслик юзасидан тақдимномалар киритилган.
Қашқадарёнинг Нишон, Шаҳрисабз, Ғузор ва Муборак туманлари ҳокимлари томонидан қабул қилинган кўплаб қарорларда қонунга зид ҳолатлар аниқланган. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.
Қайд қилинишича, Рақобат қўмитаси вилоят ва туман ҳокимликларида 10 мингдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ва бошқа турдаги ҳужжатлар бўйича ўрганишлар олиб борган.
Ўрганишлар жараёнида Нишон, Шаҳрисабз, Ғузор ва Муборак туманлари ҳокимликларида 19 та ҳолатда товар ёки молия бозорида рақобатни чеклашга ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситилишига олиб келувчи норматив-ҳуқуқий ва бошқа турдаги ҳужжатларни қабул қилингани аниқланган. Оқибатда, «Рақобат тўғрисида»ги қонун талаблари бузилган.
Таъкидланишича, туман ҳокимликларига қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатга йўл қўймаслик юзасидан тақдимномалар киритилган.
Мавзуга оид
10:00 / 16.06.2026
Ёқилғи нархи ошди, аммо бу асоссиз тарифлар учун баҳона эмас — Рақобат қўмитаси
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026