Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистондан олиб келинган кучли таъсир қилувчи дорилар мусодара қилинди
Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Қирғизистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара этилди.
Фото: Видеодан кадр
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона идоралари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, Қирғизистон Жалолобод вилояти Олабуқа туманида яшовчи фуқаро ҳамда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида истиқомат қилувчи 2 нафар шахс ўзаро келишган ҳолда Қирғизистон Республикасидан мамлакатга айланма йўллар орқали олиб кирилган 16 800 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 36 минг АҚШ долларига сотган вақтларида қўлга олинди.
Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса, Шайхонтоҳур туманида яшовчи фуқаронинг ёни ва автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда 15 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Шунингдек, унинг таниши бўлган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахснинг Учтепа туманидаги яшаш хонадони кўздан кечирилганда, 2967 дона “Регапен” дори воситаси борлиги маълум бўлиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
ДХХ Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган “Нексия” русумли автомашина Сергели тумани ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда Фарғона шаҳрида яшовчи фуқарога тегишли 1400 дона “Регапен”, 30 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
ДХХ Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи шахснинг “Ласетти” русумли автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унда 6034 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. Тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур фуқаронинг яшаш хонадонидан ҳам 2800 дона “Регапен” дори воситалари олинди.
Барча ҳолатларда мусодара қилинган кучли таъсир қилувчи дори воситалари Қирғизистон Республикасидан мамлакатга контрабанда йўли билан олиб келинган.
Ҳозирда ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:59 / 02.04.2026
Қирғизистонда Россия қирувчи самолётларининг машғулотлари тўхтатилди
21:08 / 01.04.2026
Қирғизистонда Қамчибек Ташиевнинг укаси коррупцияда гумон қилиниб қўлга олинди
18:20 / 30.03.2026
Қирғизистон илк бор ўз миллий валютасини мустақил чоп этишни бошлади
08:33 / 30.03.2026