Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Tracker пиёдалар ўтиш жойида пиёдани уриб кетди
Амир Темур шохкўчасида рўй берган ЙТҲда пиёда жароҳат олган. Ҳолат бўйича суриштирув ўтказилмоқда.
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида Tracker автомашинаси пиёдани уриб юборди.
Пойтахт йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига кўра, 2 август куни соат 19:10 ларда Юнусобод тумани Амир Темур кўчасида ҳайдовчи Р.Қ. (1999 йилда туғилган) Tracker автомобилини бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёда Ч.А.ни (2002 йилда туғилган) уриб юборган.
ЙТҲ натижасида пиёда жароҳатланган, унга шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:35
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026