Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рамзан Қодиров Мудофаа вазирлигидан Чеченистонда полк ва батальонлар тузиш ваколатини беришни сўради
Чеченистон етакчисининг сўзларига кўра, улар кейинчалик «махсус ҳарбий операция»да қатнашишга юборилади.
Чеченистон етакчиси Рамзан Қодиров Россия Мудофаа вазирлигига мурожаат қилиб, кейинчалик «махсус ҳарбий операция»га юбориш учун республика ҳокимиятига полк ва батальонлар тузиш ваколатини беришни сўради.
«Бизга имконият беринг. Улар («махсус ҳарбий операция») ҳамма нарсадан қочмоқда, бизникилар эса ушбу инс-жинс ва иблисларни йўқ қилиш учун уларнинг устига чопяпти», — дейди Рамзан Қодиров «Россия 1» телеканалига.
Чеченистон етакчисининг таъкидлашича, Россия махсус тузилмалар университети уруш зонасига юбориш учун кўнгиллиларни тайёрлашга улгурмаяпти. Унинг сўзларига кўра, бунга урушга боришни хоҳлаётганлар оқими кўпайиб кетгани сабаб бўлган. «Биз шунчаки кийинтириш, кўнгиллиларни ўқитиш ва юборишга улгурмаяпмиз», — дейди у.
Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан кейин Рамзан Қодиров республикада бир неча кўнгиллилар батальонларини шакллантириш кераклигини айтганди. 2023 йил октябрда у шайх Мансур номидаги батальон тузилишини маълум қилган эди.
Апрель ўрталарида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниясининг 3 минг нафар ҳарбийси «Ахмат» махсус кучлари сафига қўшилганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Пригожин даврида гуруҳ командирларидан бири бўлган «Ратибор» лақабли вагнерчи ҳам чеченлар бўлинмасига аъзо бўлган. У бир вақтлар чеченларни мазах қилганди.
Мавзуга оид
16:13 / 22.06.2026
Украина Воронеждаги мудофаа заводига ҳужум қилди – фотолар
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
11:35 / 21.06.2026
Капотнядаги заводга зарба оқибатлари. Космосдан кўриниш
22:13 / 19.06.2026