Россиядан нефт экспорти 19 ой ичидаги минимал даражага тушди
Bloomberg ҳисоб-китобларига кўра, Россиянинг Urals нефти экспорти 2022 йил декабридан бери энг паст даражага етди.
Россиянинг Urals нефти денгиз орқали экспорти 2022 йил декабридан бери энг паст даражага етди. Бу ҳақда 2 август куни Bloomberg ўз ҳисоб-китобларига таяниб хабар берди. Июл ойида Приморск, Уст-Луга ва Новороссийск портларидан нефт экспорти кунига деярли 1,8 миллион баррелгача камайди. Агентлик ҳисоб-китобларига кўра, бир ой аввал бу кўрсаткич 2,2 миллион баррелни ташкил қилган.
Ўтган ойда глобал нефт етказиб бериш кунига қарийб 586 минг баррелга қисқарди, деб таъкидлайди Bloomberg. Июл ойида нефт экспорти нафақат Россия Федерациясида, балки Бразилия, Венесуэла ва Қатарда ҳам камайди. Шу билан бирга, Саудия Арабистони ва АҚШнинг экспорт ҳажми мос равишда кунига 5,8 миллион ва 4,4 миллион баррелгача ошди.
Bloomberg маълумотларига кўра, июл ойида Хитойга нефт етказиб беришнинг умумий ҳажми кунига 1,4 миллион баррелдан кўпроқ камайди, бу 2024 йилдаги энг катта пасайишдир. LSEG Oil Research маълумотларига кўра, Осиёнинг нефт импорти июл ойида Хитой ва Ҳиндистондаги заиф талаб туфайли икки йил ичидаги энг паст даражага тушди.
ОПEК+ давлатлари нефт қазиб олиш режасини пасайтирди
Нефтга талаб пасайишига муносабат билдирган ҳолда, Россияни ўз ичига олган ОПEК+ ташкилоти аъзолари ўтган йилнинг июн ойида ишлаб чиқариш даражасини камайтиришга келишиб олдилар. Шу йилнинг июн ойида нефт экспортчилари картели жорий чекловларни 2025 йил охиригача узайтиришга қарор қилди.
Россиянинг 50 дан ортиқ нефт танкери санкциялар туфайли бўш турибди
Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари 50 дан ортиқ рус танкерларини «ишдан чиқарди», улар ёрдамида аввалроқ мамлакат дунё бўйлаб нефт экспорт қилган, деб хабар берди Bloomberg. Кемалар бўш туриб қолиши фактининг ўзи Ғарбда Россия нефтини ташишга халақит берадиган восита борлигини исботлайди, дея хулоса қилади Bloomberg. Шундай қилиб, 2023 йил октябр ойидан бери санкцияларга дучор бўлган 53 та кеманинг деярли барчаси битта ҳам янги юк ололмади.
Шу билан бирга, журналистларнинг таъкидлашича, танкерлар учун тўсиқлар Россия баъзи юкларни ташиш харажатлари ошишига олиб келмайди, чунки юк ставкалари пасаймоқда.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар икки томон ҳам ён бериши керак — АҚШнинг янги давлат котиби Украинадаги сулҳ ҳақида
Жаҳон | 15:12
-
Ўлим учун “навбат кутиш” – дунёдаги энг баланд чўққига чиқиш машаққатлари ҳақида
Жаҳон | 15:06
-
Тўқимачилик саноатида қайта ишлаш занжири ривожлантирилади
Ўзбекистон | 15:04
-
Зеленский: Украинага камида 200 минг нафар тинчликпарвар керак
Жаҳон | 14:28
Мавзуга оид
13:46
Украина Воронеж областидаги нефт омборига қилинган ҳужумни тасдиқлади
12:30
Исроил Киевга Россияда ишлаб чиқарилган қуролларни таклиф қилди
10:45
Россия дронлари Миколайив ва Сумига ҳужум қилди
22:08 / 21.01.2025