Путин Украина қуролли кучларининг Курск вилоятига ҳужуми муносабати билан йиғилиш ўтказди
6 август куни Украина Қуролли кучларининг минг кишидан иборат бўлинмалари Россиянинг Курск вилоятига ҳужум қилгани тасдиқланди.
Россия президенти Владимир Путин мудофаа вазири Андрей Белоусов, Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов, ФХХ директори Александр Бортников ва Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу иштирокида Курск вилоятидаги вазиятга бағишланган йиғилиш ўтказди.
Путиннинг сўзларига кўра, Герасимов тезкор бошқарув пунктларидан бирида. У Курск яқинидаги вазият ҳақида видеоалоқа орқали маълум қилди.
Бош штаб бошлиғининг таъкидлашича, 6 август куни Украина Қуролли кучларининг минг кишидан иборат бўлинмалари «Суджа тумани ҳудудининг бир қисмини эгаллаб олиш мақсадида ҳужумга ўтган». Унга кўра, Украина қуролли кучларининг Курск йўналиши бўйича Россияга чуқур кириб бориши тўхтатилган. Унинг таъкидлашича, Украина Қуролли кучларининг йўқотишлари 315 кишини ташкил этган, жумладан, камида 100 киши ҳалок бўлган, қолганлари яраланган. Шунингдек, унга кўра, 54 та зирҳли техника, жумладан, еттита танк йўқ қилинган.
«Операция душманни тор-мор этиш ва давлат чегарасигача чиқиш билан якунланади», деб якунлади Герасимов ўз ҳисоботини.
6 августга ўтар кечаси Украина қўшинлари Россиянинг Курск вилоятига кирди ва чегара зонасида мустаҳкам ўрнашиб олди. Россия Мудофаа вазирлигига яқин бўлган «Рибар» ҳарбий телеграм-каналининг хабар беришича, 7 августга ўтар кечаси Украина Қуролли кучлари бўлинмалари Суджа туманидаги Николаево-Дарино, Свердликово ва Дарино қишлоқларини ишғол қилган. Шунингдек, Украина қуролли кучлари «Суджа» газ тақсимлаш станциясини эгаллаган, у орқали газ Украинадан Европага етказилади.
Турли манбаларга кўра, Украина қуролли кучларининг бир ёки иккита баталони Курск вилояти ҳудудига кирган. Қайд қилинишича, 400 нафаргача Украина Қуролли кучлари ҳарбийлари ҳудудга кирган, яна 2 минг нафари чегарада тўпланган. Жангларда Украина ва Россия томони техникада йўқотишларга учрагани таъкидланмоқда.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп қоп-қоп ваъдалар билан Оқ уйга қайтди. Таҳлилчилар нима дейди?
Жаҳон | 19:02
-
Ipoteka bank OTP Group: 2024 йилнинг 9 ойлик молиявий натижалари
Жамият | 19:00
-
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий асосланганлиги ўрганилади
Ўзбекистон | 18:39
-
Нукус, Бухоро, Фарғона ва Наманганда техника университети очилади
Ўзбекистон | 18:12
Мавзуга оид
17:24
Сурия Россия билан Тартус порти шартномасини бекор қилди
16:57
Европанинг ҳам ўз “Темир гумбаз”и бўлиши керак — Зеленскийнинг Давосдаги нутқи
16:55
Ҳарбий-стратегик ҳамкорлик дастури ва 50 та қўшма тадбир — Россия мудофаа вазирининг Ўзбекистонга ташрифи тафсилотлари
15:12