Жаҳон | 00:14 / 08.08.2024
3805
2 дақиқада ўқилади

ЖССТ маймунчечак туфайли фавқулодда йиғилиш чақирди

Маймунчечак Конго Демократик Республикаси ҳудудидан ташқарида ҳам тарқалаётгани боис ЖССТнинг фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитаси имкон қадар тезроқ тўпланади.

Фото: Reuters

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебреесус маймунчечак тарқалиши фонида халқаро экспертларнинг фавқулодда йиғилишини чақирди.

Маймунчечак Конго Демократик Республикаси ҳудудидан ташқарида ҳам тарқалаётгани боис ЖССТнинг фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитаси эпидемия соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда ҳолатлигини аниқлаш мақсадида имкон қадар тезроқ тўпланади.

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазият ЖССТ эълон қилиши мумкин бўлган энг юқори огоҳлантириш ҳисобланади. Бу орқали Тедрос Гебреесус Халқаро тиббий қоидалар асосида фавқулодда чоралар кўриш ташаббусини илгари сура олади.

Маймунчечак — бу касалланган ҳайвонлардан инсонга юқадиган инфекцион касаллик. Вирус одамдан одамга яқин жисмоний алоқа орқали юқиши мумкин.

Ушбу касаллик илк бор 1970 йилда Конго Демократик Республикасида аниқланган бўлиб, унга чалинган одамларнинг тана ҳарорати кўтарилиб кетади ва мушак оғриқлари кузатилади. 2022 йил майда маймунчечак билан касалланиш ҳолати кескин ошиб кетганди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил июнда ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятидаги юқумли касалликлар шифохонасида маймунчечак касаллигига шубҳа қилинган бемор борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ўшанда «Санэпидхизмат» беморга дори моддаларга аллергик реакция (Синдром Лайелла) ташхиси қўйилганини маълум қилганди.

Мавзуга оид