Қайд этилишича, Асака тумани Кужган маҳалласида яшовчи, 1973 йил туғилган Ю.Х. жорий йил 12 июнь куни соат 11:07 да РШТЁИМ Андижон филиали токсикология бўлимига “Баданига тошмалар тошиши, тана ҳарорати кўтарилиши, безовталик, нафас бўғилиши, ўта ҳолсизлик” шикояти билан ётқизилган.

Анамнезида бемор “Юқори нафас йўллари яллиғланиши ва бўйин лимфа тугунлари катталашиши” ташхиси билан 3 кун уйида келини томонидан даволанган.

Билдирилишича, даволаниш даврида бемор турли дори воситаларини қабул қилган. 2 кун давомида баданларида аста-секин тошмалар пайдо бўлиб, оғиз ичига ҳам тошмалар тошган.

Бемор Асака туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимида бир кун давомида даволаниб, ижобий ўзгариш сезиларли даражада бўлмаганидан кейин Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалига юборилган.

“Кўрсатилган муолажалар натижасида умумий ҳолатида яхшиланиш кузатилиб, оддий палатада даволаниш давом эттирилмоқда”, дейилади хабарда.

Беморга дори моддаларга аллергик реакция (Синдром Лайелла) ташхиси қўйилган.