Жаҳон | 11:27 / 08.08.2024
1497
1 дақиқада ўқилади

ЕИ Украинага Россия билан можаро бошланганидан бери 108 млрд евролик ёрдам кўрсатди

Брюссел керак бўлганча Украинани қўллаб-қувватлайди, деди Урсула фон дер Ляйен.

Фото: Getty images

Европа Иттифоқи Украинага Россия Федерацияси билан можаро бошланганидан бери умумий қиймати 108 миллиард евро миқдорида молиявий, гуманитар ва ҳарбий ёрдам кўрсатди.

Бу ҳақда Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен Х ижтимоий тармоғида ёзди.

Сиёсатчи можаронинг биринчи куниданоқ Брюссел Киевга яқин бўлганига эътибор қаратди. «Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатлар Украинага тахминан 108 миллиард евро миқдорида ёрдам кўрсатди», деди Урсула фон дер Ляйен.

Еврокомиссия раҳбари Киев бу можародан ғолиб сифатида чиқиб кетишига ишонч билдирди.

«Европа Иттифоқи Украина ва унинг халқини керак бўлганча қўллаб-қувватлашда давом этади», - деди у.

ЕИ маълумотларига кўра, эълон қилинган маблағнинг 52 миллиард евроси Киев учун молиявий, бюджет ва гуманитар ёрдамга, 39 миллиард евроси ҳарбий ёрдамга сарфланган. Европа Иттифоқи давлатларида бошпана топган украиналиклар учун 17 миллиард евро йўналтирилган.

Мавзуга оид