Ўзбекистонда халқаро таянч инклюзив профессионал таълим маркази ташкил этилади
“International inclusive hub халқаро таянч инклюзив профессионал таълим маркази фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг имконияти чекланган ёшларга инклюзив шароитда бошқа тенгдошлари билан биргаликда профессионал таълим бериш мақсадида агентлик муассислигида давлат таълим муассасаси шаклидаги International inclusive hub халқаро таянч инклюзив профессионал таълим марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.
Қуйидагилар марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:
инклюзив таълим тизимини ривожлантириш, имконияти чекланган ёшларни таълим олиш ва касбга ўргатиш ҳамда уларни жамиятга интеграция қилиш бўйича тадқиқотлар олиб бориш;
илғор хорижий тажриба асосида имконияти чекланган ёшларни бошқа тенгдошлари билан биргаликда халқаро стандартлар асосида бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим дастурларида ўқитиш;
инклюзив шароитда имконияти чекланган ёшларнинг бошқа тенгдошлари билан биргаликда ўз истеъдодларини кенг намоён қилишлари учун тўгараклар фаолиятини ташкил этиш;
умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ҳамда профессионал таълим муассасалари учун инклюзив ўқув дастурлари ва услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш ҳамда уларни таълим жараёнига татбиқ этишга кўмаклашиш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларида ташкил этилган ўқувчиларни касбга ўқитиш курсларига услубий ёрдам кўрсатиш.
Бунда Марказга ушбу бандда назарда тутилган асосий вазифаларни бажариш доирасида ишлаб чиқилган товар ва хизматларни бюджет ташкилотлари ҳамда давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналарга тўғридан тўғри шартнома асосида сотиш ва хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилади.
Белгиланишича:
а) Марказ фаолияти бўйича:
таълим жараёнига ҳамда тўгаракларга 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар жалб этилади. Бунда таълим олувчиларнинг камида 30 фоизини имконияти чекланган шахслар ташкил этади;
марказда гуруҳларни тўлдириш камида 12 нафар ўқувчилар доирасида белгиланади. Бунда, зарур ҳолларда буюртмачиларнинг таклифлари асосида касблар ва мутахассисликлар бўйича ўқитиш харажатларининг қопланишидан келиб чиқиб, гуруҳдаги ўқувчилар сони 12 нафардан кам бўлиши мумкин;
марказнинг штат бирликлари санаторий туридаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатларини мақбуллаштириш муносабати билан бўшаётган штатлар ҳисобидан шакллантирилади;
ўқув жараёнига профессор-ўқитувчилар ҳамда соҳа бўйича мутахассислар меҳнатига соатбай ҳақ тўлаган ҳолда тўғридан тўғри шартнома асосида жалб этилади;
марказ педагог кадрлар, мутахассисларнинг ўқув ва иш юкламасини агентлик, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишган ҳолда белгилайди;
марказ томонидан профессионал таълим дастурларини тамомлаган ёшларга давлат намунасидаги диплом ҳамда тўгарак битирувчиларига сертификат берилади;
б) Марказ ходимлари бўйича:
марказ раҳбари ва педагог кадрлари ва бошқа ходимларига меҳнатига ҳақ тўлаш профессионал таълим тизимидаги меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари асосида амалга оширилади;
дарс машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш дарс берувчининг илмий даражаси ва унвони, малака тоифасидан келиб чиқиб, белгиланган тартибда ҳисобланади;
марказда таълим-тарбия жараёни билан бевосита шуғулланувчи раҳбар ходимлар, педагогик ходимлар, психологлар, ижтимоий ходимлар, мутахассислар, ишлаб чиқариш таълими усталари, меҳнат таълими инструкторлари ва ёрдамчи тарбиячиларнинг лавозим маошларига 100 фоиз миқдорида, қолган барча ходимларнинг лавозим маошларига 50 фоиз миқдорда бюджет маблағлари ҳисобидан устамалар тўланади;
марказнинг барча ходимларига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қўшимча ҳар ойлик 200 фоизгача ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси миқдорида устама ҳақи тўланиши мумкин.
Мавзуга оид

11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди

17:17 / 22.05.2025
3 ёшли жиянини 3 та тилда гапиртирган йигит: мия сирларини ўрганаётган Жамшидбек ҳикояси

15:28 / 19.05.2025
Сурхондарёда 11 нафар ўқитувчи 2 минг доллардан кўп маош олаётгани айтилди. Президент буни Британия билан таққослади

18:16 / 15.05.2025