Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Аэрофлот»ни миллионлаб долларга эҳтиёт қисм ваъда қилиб, иккинчи бор чув туширишди
Икки нафар бизнесмен авиакомпанияга эҳтиёт қисмлар етказиб беришларини айтиб, олдиндан 3,8 млн доллар олган ва ўз ваъдаларини бажармаган.
Украинага қарши бошлаган урушдан кейин жорий этилган санкцияларни четлаб ўтиб, эҳтиёт қисмлар сотиб олмоқчи бўлган Россиянинг энг йирик авиакомпанияларидан бири «Аэрофлот» фирибгарлар қурбонига айланди, деб хабар беради «Авиаторшина».
Қайд этилишича, 2022 йилнинг ёзида бир-бири билан таниш бўлган москвалик икки тижоратчи — Дмитрий Швецов ва Дмитрий Машкин миллий авиаташувчига хориждан эҳтиёт қисмлар етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган. Бизнесменлар 349 миллион рубль (3,8 миллион доллардан ортиқ) миқдорида аванс олган, аммо белгиланган муддатда «Аэрофлот»га эҳтиёт қисмлар етказиб берилмаган. Натижада компания ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилган.
Ўша йилнинг сентябрида Тергов қўмитаси бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган фирибгарлик моддаси бўйича жиноят иши қўзғатган, иккала тижоратчи ҳам қўлга олиниб, тергов изоляторига жойлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар Химки шаҳар судига орадан бир йил ўтиб жўнатилган. 12 август куни судья «Аэрофлот» билан шартнома имзолаган шахслар уни била туриб бажариш ниятида эмас, деган хулосага келган. Шу билан бирга, улар охирги дақиқларга қадар авиаташувчи вакиллари билан учрашувларга бориб, компанияни алдаб келган.
Натижада Швецов ва Машкинга беш йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Бизнесменлар ўз айбига иқрор бўлмаган.
Бу «Аэрофлот»нинг эҳтиёт қисмлар етказиб берилиши билан боғлиқ камида иккинчи марта чув тушиши. Жорий йилнинг июль ойида авиташувчининг «шўбаси» ҳисобланувчи «Россия» авиакомпанияси самолётлар учун шиналар етказиб бериш бўйича буюртмани бажармаган Aquila Technics устидан 15,5 миллион рубллик судни ютиб чиққанди. Ушбу фирма олдинроқ UTair’га двигателлар сотишни ҳам ваъда қилган, бироқ улар 176 миллион рубллик шартномани бузган. Шундай қилиб, Aquila Technics имзолаган битимларнинг умумий қиймати 2,3 миллион долларни ташкил этган.
Владимир Путин томонидан Украинага қарши уруш бошлаш тўғрисида қарор қабул қилингач, Европа Иттифоқи, АҚШ, Буюк Британия, Канада ва бошқа қатор давлатлар Россия самолётлари учун ўз осмонларини ёпди. Маҳаллий авиакомпаниялар ва уларнинг раҳбарлари санкцияларга тушди. 2022 йилнинг март ойи бошларида Boeing ва Airbus компаниялари Россия авиатармоқларига эҳтиёт қисмлар етказиб бериш, техник хизмат кўрсатишни тўхтатди. Шу сабабдан Россия авиакомпаниялари муқобил эҳтиёт қисмлар манбаларини қидиришни бошлаган. «Росавиация» маълумотларига кўра, 2023 йили мамлакатда 700 га яқин авиация ҳодисалари қайд этилган бўлиб, уларнинг ярмидан кўпи техникалар, жумладан, двигателларнинг ишдан чиқиши билан боғлиқ.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026