Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молдова муваққат ишлар вакили Россия ТИВга чақирилди
Бу Украина учун мўлжалланган F-16 самолётларининг мамлакатда жойлаштирилиши ҳақидаги маълумотлар туфайли юз берди.
Молдованинг Россиядаги муваққат ишлар вакили Александр Кетрару Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Бу ҳақда Россия ташқи сиёсат идораси хабарида айтилади.
Баёнотга кўра, дипломатга Ғарб томонидан Украинага топширилаётган F-16 самолётлари Молдовадаги аэродромларда жойлаштирилиши ва улар Россия ҳудудини бомбардимон қилиш учун фойдаланилиши ҳақида оммавий ахборот воситаларида тарқалган маълумотлар туфайли жиддий хавотир билдирилган.
Идоранинг таъкидлашича, Россия Федерацияси Молдовани «бетарафликни сақлашга ва Украина инқирози кучайишига ҳисса қўшадиган чоралар кўрмасликка» чақиради.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026