Малайзия Ўзбекистон қурилиш соҳасига янги йўналиш ва технологиялар олиб кирмоқчи
Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг Sunway Construction Sdn Bhd компаниясининг стратегия бўйича бош директори Файсал Ариф билан музокара ўтказди.
Малайзия вакилига Ўзбекистонда бунёдкорлик соҳаси юқори суръатларда ривожланаётгани, жумладан "Янги Тошкент" ва Самарқанд шаҳридаги Ширин шаҳарчаси каби мега-лойиҳалар амалга оширилаётгани таъкидланди. Компаниянинг йиллар давомида орттирган тажрибаси ва салоҳияти Ўзбекистонда замонавий қурилиш соҳасига янги йўналиш ва технологияларни олиб кириши мумкинлиги қайд этилди.
Учрашувда Малайзия томонига мамлакат ҳудудларида меҳмонхона ва савдо-кўнгилочар мажмуаларини қуриш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш таклифи билдирилди.
Мулоқот чоғида, шунингдек, мамлакатда кенг оммалашиб бораётган "Янги Ўзбекистон" массивлари ва давлат-хусусий шерикчилик асосида инфратузилма объектлари қуриш соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисида фикр алмашилди.
"Мамлакатингизда қурилиш ва кўчмас мулкка бўлган талабни ўрганиш, ушбу соҳага инвестиция киритиш имкониятларини таҳлил қилиш учун компания мутахассисларини Ўзбекистонга юборишга тайёрмиз", – деди Файсал Ариф
Мавзуга оид
16:12 / 05.11.2024
Янгийўлда “дом” қурилиши ишлар сифатсиз бажарилгани учун тўхтатилди
10:10 / 29.10.2024
Малайзия Ўзбекистон давлат идораларига қуёш панелларини ўрнатишни бошлайди
15:03 / 27.10.2024
Тошкентда қурилиш ташкилоти электр тармоғини узиб юборди
15:52 / 25.10.2024