Жаҳон | 13:54 / 16.08.2024
1673
1 дақиқада ўқилади

Нигерияда йил бошидан буён mpox вируси билан касалланишнинг 39 та ҳолати аниқланди

Африка иттифоқи mpox вируси сабабли бутун қитъа бўйлаб соғлиқни сақлаш бўйича фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Фото: AFP

Африканинг аҳоли энг кўп истиқомат қиладиган мамлакати Нигерияда йил бошидан буён жами 39 та mpox (маймунчечак) вируси аниқланган. Бу ҳақда Нигерия Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (NCDC) директори Жиде Идрис журналистларга маълум қилди. 

Идриснинг сўзларига кўра, бутун мамлакат бўйлаб вирусдан ўлим ҳолатлари қайд этилмаган. NCDC вирусга қарши кураш чораларини мувофиқлаштиришда давом этмоқда ва юқори хавфли гуруҳларни эмлашни кўриб чиқмоқда, деди у. «Нигерия Jynneos вакцинасининг 10 000 дозасини олишни кутмоқда», дея қўшимча қилди Идрис. 

Нигерия ҳукумати касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсадида халқаро саёҳатчилар учун махсус саломатлик формасини тайёрлади. 

Африка иттифоқи Африка мамлакатларида тез тарқалаётган mpox вируси туфайли бутун қитъа бўйлаб соғлиқни сақлаш бўйича фавқулодда ҳолат эълон қилди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид