Меҳмонхоналарга имконияти чекланган шахслар учун шароит яратишга субсидиялар ажратилади
Вазирлар Маҳкамасининг "Тўсиқсиз туризм орқали туризм имкониятларини янада кенгайтириш бўйича қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Президентнинг ПҚ-20-сонли қарорига мувофиқ, 2024 йил 1 апрелдан 2026 йил 1 апрелгача меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига тегишли чорак якунлари бўйича Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказилган туристик (меҳмонхона) йиғимлари ҳисобидан субсидия ажратилади.
Ҳужжат билан меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларга имконияти чекланган шахслар учун инфратузилмани мослаштириш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом тасдиқланди. У қуйидагиларни назарда тутади:
меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар учун субсидиялар сўраб мурожаат қилиш тартиби;
аризаларни кўриб чиқиш ва субсидиялар ажратиш тартиби;
субсидия ажратишни рад этиш асослари.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг ногиронлик аравачаларидан фойдаланиши учун меҳмонхонанинг камида учта хонаси қулай жиҳозланган, шунингдек эшитиш ва кўриш имконияти чекланган шахслар учун дисплей ва овозли қурилмалар ўрнатилган тақдирда, ушбу тадбиркорлик субъектларига махсус жиҳозланган ҳар бир хона учун қуйидаги миқдорда субсидия берилади:
● юлдузли тоифага эга меҳмонхоналарга - 2 миллион сўм;
● тоифага эга бўлмаган меҳмонхоналарга - 1 миллион сўм.
Субсидия олиш учун тадбиркор ЯИДХП ёки Давлат хизматлари марказлари орқали ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Яксон қилинмаган, лекин жиддий зарар — Пентагон Эронга қарши операция тафсилотларини очиқлади
Жаҳон | 22:44 / 22.06.2025
-
Миллиардер Майкл Линчнинг чўкиб кетган суперяхтаси сув тубидан олиб чиқилди
Жаҳон | 22:35 / 22.06.2025
-
Ҳаво шарлари ёрдамида Ле-Бурже авиасалони ўтказилишини бузмоқчи бўлган фаоллар ҳибсга олинди
Жаҳон | 22:13 / 22.06.2025
-
Исроил армияси Эроннинг 4 та туманидаги ҳарбий объектларга ҳужум қилди
Жаҳон | 21:07 / 22.06.2025
Мавзуга оид

13:15 / 07.06.2025
Меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия муддати узайтирилди

13:03 / 20.05.2025
Тадбиркорларга модулли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия ажратилади

09:50 / 17.05.2025
Уста деҳқонларга 100 млн сўмгача субсидия ажратилади

15:58 / 12.05.2025