Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Профессионал таълим муассасаларига танлов бошланди
Кириш тест синовларида қатнашган абитуриентлар 18-27 августгача профессионал таълим муассасаси, касб ва мутахассислик ва таълим шаклини танлаши мумкин.
Фото: xs.uz
2024/2025 ўқув йили учун олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этган абитуриентлар учун профессионал таълим муассасаларига танлов бошланяпти. Бу ҳақда Билимларни баҳолаш агентлиги маълум қилди.
Абитуриентлар 18-27 август, 10 кун оралиғида my.uzbmb.uz сайтида профессионал таълим муассасаси (коллеж ёки техникум), касб ва мутахассислик ҳамда таълим шаклини танлашлари керак бўлади. Абитуриентлар танлаш муддати якунлангунга қадар ўз танловларини ўзгартиришлари мумкин.
Агентликнинг қўшимча қилишича, абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилган ёки этилмагани тўғрисидаги якуний танлов натижалари танлаш тўлиқ якунлангандан сўнг бир ҳафта муддатда эълон қилинади.
Олдинроқ, бакалавриат босқичининг якуний мандати натижалари эълон қилингани ҳақида хабар берилган эди. Талабгорлар кирган ёки кирмаганликларини бу ердан билиб олишлари мумкин.
Мавзуга оид
13:09 / 25.09.2025
Ўқишга киролмаган абитуриентлар учун қўшимча танлов бошланди
09:35 / 24.09.2025
Бакалаврда вакант ўринларга рўйхатдан ўтиш 25 сентябрдан бошланади
15:51 / 22.09.2025
ОТМларда ўқишга киролмаганлар учун қўшимча қабул ўтказилади
22:00 / 06.09.2025