БМТнинг уй-жой ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси Ўзбекистонга ташриф буюради
БМТнинг уй-жой ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси Балакришнан Ражагопал 19-30 август кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради.
Балакришнан Ражагопал Ўзбекистонга ташрифи давомида миллий қонунчиликда ва амалиётда уй-жой ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва амалга ошириш, жумладан, уй-жойнинг арзонлиги ҳамда яроқлилиги, хизматлардан фойдаланиш имкониятини ва мажбурий кўчиришни ўрганиб чиқади.
У Ўзбекистон томонидан уй-жой ҳуқуқидан мамлакатдаги барча аҳоли гуруҳлари фойдаланиши учун кўрилаётган чора-тадбирларни таҳлил қилади. Шунингдек, махсус маърузачи иқлим инқирозининг уй-жой ҳуқуқига бўлган таъсирини ва аҳолининг уй-жой масалалари ва шаҳарсозлик бўйича қарорлар қабул қилинишида иштирок этиши масалаларини ўрганади.
Ташриф давомида БМТ маърузачиси Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Бухоро каби шаҳарларга ва улар яқинидаги туманларга, жумладан, талабалар тураржойлари ва оилада турли мураккабликларга учраган ёки бошпанасиз қолган шахслар учун мўлжалланган яшаш манзилларига бориши кутилмоқда. Бир қанча расмий учрашувлар, фуқаролик жамияти ва бизнес доиралар вакиллари билан мулоқотлар ҳам режалаштирилган.
Ташриф якунида БМТнинг махсус маърузачиси матбуот анжумани ўтказади.
Эксперт 2025 йилнинг март ойида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига ташрифи тўғрисида ҳисобот тақдим этилиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияда яшаш учун рухсатнома олганларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари 1 йил амал қилади
Жаҳон | 18:37
-
Британияда кайфиятни яхшилашга ёрдам берадиган мия имплантати яратилди
Фан-техника | 18:29
-
Бандлик вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон | 18:24
-
Очиқлик талабларини бажармагани учун 2024 йилда 5 нафар мансабдор жаримага тортилди
Ўзбекистон | 18:17
Мавзуга оид
14:09 / 08.01.2025
Покистон Ўзбекистонда уй-жойлар қуришда иштирок этишни режалаштиряпти
09:32 / 04.01.2025
Киевда БМТ россияликлар қийноққа солингани ҳақидаги сўзлар учун танқид қилинди
17:00 / 28.12.2024
2024 йилда Ўзбекистонга инвестициялар миқдори қарийб 50 фоизга қисқарди — ESCAP
20:22 / 27.12.2024