Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германиядан бошпана олган афғонлар ўз юртига турист сифатида бориб-келаётгани маълум бўлди
Қочқинлар Афғонистонга Туркия ёки Эрон орқали икки томонлама виза билан учмоқда. Натижада, ўз ватанида уларнинг паспортига штамп қўйилмайди ва Германия ҳукумати бундан бехабар қолади.
Германияда яшовчи минглаб афғонистонлик қочқинлар ўз юртига турист сифатида боришга мажбур бўлмоқда, деб хабар беради RTL.
Маълум қилинишича, Германиядан бошпана сўраган минглаб афғонлар турлар ёрдамида Афғонистонга бориб келмоқда. «Журналистлар Ҳамбургда Ҳиндикушга сафарларни ташкиллаштириш билан шуғулланиб келган тур агентликни аниқлади. Минглаб афғонлар ижтимоий тармоқларга у ердан суратларни жойламоқда», — дейилади хабарда.
Bild’нинг изоҳлашича, «қочқинлар» Афғонистонга Туркия ёки Эрон орқали икки томонлама виза билан учади. Натижада, ўз ватанида уларнинг паспортига штамп қўйишмайди, шу сабабдан Германия ҳукумати бундан хабар топа олмайди.
Германия ички ишлар вазири Нэнси Фезер афғонларнинг бу каби сафарига масъул эмаслигини айтиб, «бу маҳаллий иммиграция расмийларининг муаммоси» эканини таъкидлади. Полициячилар касаба уюшмаси раҳбари Хайко Теггацнинг сўзларига кўра, ҳуқуқ-тартибот ходимлари барча ҳаракатларни кузатиб бориш имкониятига эга эмас. Германия ҳукуматининг миграция бўйича вакили Йоахим Штампнинг қайд этишича, мамлакат «дунёга очиқ» қолиши керак, шу билан бирга «аҳмоқ каби кўринмаслиги лозим».
Bild нашри суҳбатлашган юристларнинг таъкидлашича, қонун бошпана олган фуқароларнинг ватанига қайтишини тақиқламайди.
Ҳозирда Германияда 400 мингга яқин Афғонистон фуқароси яшайди. «Толибон» ҳокимият тепасига келганида, бундан уч йил олдин уларнинг аксарияти ҳаёти хавф остида эканини айтиб, Германиядан бошпана сўраган.
Мавзуга оид
09:45 / 18.06.2026
Европа Иттифоқи ноқонуний мигрантларга қарши чораларни кучайтирмоқда
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026