«Starlink учун ҳам раҳмат» - Рамзон Қодиров ва Илон Маск баҳси давом этди
Аввалроқ, Қодиров Илон Маск томонидан Cybertruck электромобили совға қилинганини айтган эди. Бу сафар Starlink сунъий йўлдоши учун миннатдорлик билдирди.

Илон Маск ва Рамзон Қодиров
Россиянинг Чеченистон ҳудуди раҳбари Рамзон Қодиров ва америкалик миллиардер Илон Маск ўртасидаги «баҳс» давом этди.
17 август куни Рамзон Қодиров томига автомат ўрнатилган Cybertruck электромобилини ҳайдади ва уни Илон Маск совға қилганини таъкидлади. У Илон Маск эгалик қиладиган Tesla компанияси томонидан ишлаб чиқарилади. Қодиров электромобил уруш зонасига юборилишини ҳам айтди.
Кейинчалик Маск совға даъвосини рад этди. У ижтимоий тармоқда шу ҳақда берилган саволга киноя билан жавоб қайтарди.
«Мен рус генералига Cybertruck совға қилдим деб ўйлайсанми? Шунчалик қолоқмисан? Бу ҳайратланарли», деб ёзди Маск ўзининг Х ижтимоий тармоғида журналист Сет Абрамсон постига изоҳ бериб. Яна бир хабарида Маск: «Сизлар эскирган оммавий ахборот воситаларининг ёлғон гапиришига яна бир мисолсиз», деб қўшимча қилди.
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров бу билан тўхтаб қолмади. У Илон Маскнинг раддиясига жавобан Starlink спутник интернети учун ҳам миннатдорлик билдирди.
«Starlink учун алоҳида раҳмат. МҲО [уруш] зонасида алоқа тезлиги мутлақо зўр! Жангчилардан алоҳида ҳурмат», деб ёзди Қодиров. «Сизнинг ишланмаларингиз бизга катта ёрдам беради», деб қўшимча қилди Чеченистон раҳбари ва Маскка «қолоқ ва ташаббуссиз одамлар ва коррупцион оммавий ахборот воситаларига» эътибор бермасликни тавсия қилди.
Tesla компанияси Cybertruck электромобили сотувини 2023 йил декабр ойида бошлаган. Автомобилнинг энг ҳамёнбоп версияси 60 минг доллар туради. Санкциялар туфайли унинг сотуви Россияда расман йўлга қўйилмаган.
Шу йил феврал ойида Украина Мудофаа вазирлиги Россия фронтда SpaceX томонидан ишлаб чиқилган Starlink сунъий йўлдош терминалларидан тобора кўпроқ фойдаланаётганини маълум қилганди. Кейинчалик SpaceX асосчиси ва раҳбари Илон Маск буни рад этди. «Бизга маълумки, бирорта ҳам Starlink Россияга тўғридан-тўғри ёки билвосита сотилмаган», деб ёзди у.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Киев ва Лондон ҳарбий ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик ҳақида эълон қилди
Жаҳон | 13:09
-
Россия тунда 97 та дрон билан Украинага ҳужум қилди
Жаҳон | 13:06
-
Бокуда Алиевни танқид қилган сиёсатшунос «давлатга хиёнат»да айбланиб 15 йилга қамалди
Жаҳон | 12:59
-
8 сотих ерни 130 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Жамият | 12:52
Мавзуга оид

12:28 / 22.06.2025
Neuralink чипи ўрнатилган эркак бир ҳафтада фикр кучи орқали видеоўйин ўйнашни ўрганиб олди

16:54 / 12.06.2025
Қозоғистон аҳолиси Starlink интернетига уланиш имкониятига эга бўлди

17:26 / 11.06.2025
Маск Трамп ҳақидаги айрим постлари учун узр сўради

18:40 / 09.06.2025