Жамият | 20:00 / 19.08.2024
2012
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Яқинларингизга қачон охирги марта қўнғироқ қилдингиз?

Фото: Novey

Сўнгги йилларда кўпчилик қўнғироқларидан воз кечиб, мессенжерларга кўпроқ эътибор қаратмоқда. Мессенжерларнинг қулайлиги ва тезлиги уларни оммалаштирди, лекин жонли мулоқотнинг ўрнини боса олади дегани эмас. Сўнгги тадқиқотларга кўра, телефон қўнғироқлари сони сезиларли даражада камайган. Талабаларнинг 80 фоизи видео қўнғироқлар пайтида хавотирга тушади ва матнли хабарларни афзал кўради. Айниқса, ёш авлод матнли хабарларни маъқул кўриб, телефон қўнғироқларини безовта қилувчи ва эскирган деб ҳисоблайди.

Бироқ, фақат матнга таянганимизда, мулоқотнинг муҳим жиҳати - ҳиссиётлар йўқолади. Матн бизнинг суҳбатимизни жонли ва самимий қиладиган оҳанг, завқ ва ҳиссиётларни етказиб бера олмайди. Мессенжерларда ёзадиган оддий жумлаларимиз нотўғри тушунилиши мумкин, чунки уларда бизнинг кайфиятимиз ва ҳолатимиз тўлиқ етказилмайди.

Бир йил олдин, Novey бренди ўзининг ролигида ушбу муаммога эътибор қаратиб, жонли қўнғироқлар одамлар ҳаётини қанчалик ўзгартириши мумкинлигини кўрсатди. Бу видеода иштирокчилар ҳеч қачон айтишга журъат этолмаган сўзларни қўнғироқ орқали етказишди, хатолари учун узр сўрашди ва ўз кечинмаларини билан улашишди.

Яқинда эса Novey яна бир видеони Instagram саҳифасига юклади. Унда иштирокчиларнинг кейинги тақдирлари ва муҳим қўнғироқлар улар ҳаётига қандай таъсир қилганини кўрсатишди. Бу ролик кўплаб блогерларда эътиборини жалб қилди, улар ҳам жонли мулоқотнинг аҳамиятини таъкидлаб, муҳим қўнғироқлар ҳақида ҳаётий воқеалар билан улашишди. Бу ҳатто бизнинг дўстона ва ҳамжиҳат бўлган юртимизда ҳам шундай муаммо мавжудлигидан далолат. 

Матнли хабарларга ўтиш - бу шунчаки технология ўзгариши эмас, балки овоз таъминлайдиган ҳиссий боғлиқликни йўқотишдир. Шуни ёдда тутиш керакки, телефон қўнғироқлари яқин муносабатларни сақлаш ва самимий мулоқот қилишнинг муҳим воситаси бўлиб қолмоқда.

Сиз-чи охирги марта яқинларингизга қачон қўнғироқ қилгансиз?

Реклама

Мавзуга оид