Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов, ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи Шерзод Ибрагимов ва соҳа масъуллари иштирокида тизимда амалга оширилаётган ишлар, ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.

Мулоқотда маълум қилинишича, жорий йилнинг 6 ойи давомида республикадаги умумий ЙТҲлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,6 фоизга, ўлим билан боғлиқ ҳодисалар 1,1 фоизга, тан жароҳати билан боғлиқ ҳолатлар 9,2 фоизга камайган. Бироқ ЙТҲлар ва улар оқибатида ҳалок бўлаётганлар сони ҳанузгача юқорилигича қолмоқда.

Қутбиддин Бурхоновга кўра, 2024 йилнинг биринчи ярмида мамлакат бўйича қонуний равишда ўқиб, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахслар томонидан 10 млн 200 мингдан ортиқ қоидабузарлик содир этилган. 2023 йилда машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар рухсатномаси бўлмай туриб рулга ўтириши ортидан 707 та ЙТҲ содир этилган, оқибатда 212 киши вафот этиб, 546 киши тан жароҳатлари олган.

Судлар “амнистия” воситасига айлантириб олган модда. Нега жазонинг муқаррарлиги таъминланмаяпти?

Муҳокама жараёнида пиёдалар иштирокида содир этилаётган ЙТҲларга ҳам эътибор қаратилган. Қайд этилишича, жорий йилнинг 6 ойидаги ЙТҲларнинг 58,5 фоизи пиёдалар иштирокида содир этилган. Сенатор бунга сабаб сифатида ЙТҲлар таҳлил қилинмаётгани, аҳоли гавжум жойларда, айниқса бозорларда пиёдалар ўтиш жойида светофорлар қўйилмаётгани, ҳокимликлар, маҳаллий кенгашлар томонидан зарур чоралар кўрилмаётганини айтиб ўтган.

Таҳлилларга кўра, пиёдалар иштирокидаги ҳодисаларнинг 20 фоизи пиёдалар ўтиш жойлари ташкил этилмагани, 19 фоизи пиёдалар ўтиш жойи мавжуд бўлса-да, пиёдалар томонидан йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтилгани оқибатида содир бўлган. Шунингдек, пиёдалар иштирокидаги ҳодисаларнинг 13 фоизи ҳайдовчиларнинг тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойида светофорнинг тақиқловчи ишорасига қарамай ҳаракатланиши, 16 фоизи тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида ҳайдовчиларнинг пиёдаларга йўл бермаслиги оқибатида келиб чиққан.

Таъкидланишича, муаммоли ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ҳамда ИИВ ЖХД ЙҲХХ ҳамкорлигида таклифлар ишлаб чиқилган. Унда қуйидагилар назарда тутилган: