Жаҳон | 19:12 / 24.08.2024
3162
2 дақиқада ўқилади

Марокашдаги Royal Mansour меҳмонхонаси «Меҳмондўстлик санъати» мукофотига лойиқ кўрилди

2010 йилда подшоҳ Муҳаммад VI томонидан очилган Royal Mansour Marrakech ҳақиқий ҳашамат намунасига айланган бўлиб, у Марокашнинг қадимий обидалари яқинида жойлашган.

Фото: Royal Mansour Marrakech

Марокашдаги Royal Mansour меҳмонхонаси 2024 йилги «Меҳмонхона санъати» мукофотига лойиқ кўрилди, деб хабар беради CNN. 2010 йилда подшоҳ Муҳаммад VI томонидан Royal Mansour Marrakech ҳақиқий ҳашамат намунасига айланган.

Меҳмонхона Марокашнинг қадимий обидалари яқинида жойлашган. У ерда меҳмонлар учун тўртта ҳашаматли ресторан жойлашган бўлиб, «Дунёнинг энг яхши 50 меҳмонхонаси» рейтинги доирасида бериладиган «Меҳмондўстлик санъати» мукофоти меҳмонхона аъло даражада хизмат кўрсатишидан далолат беради.

The World’s 50 Best Hotels рейтингининг контент бўлими раҳбари Эмма Слейт Royal Mansour’ни ўтган йил сентябрда Марокашда юз берган ҳалокатли зилзиладан кейин ҳам барқарорлиги ва юқори стандартларини сақлаб қолгани учун эътироф этди.

Марокашда содир бўлган 6,8 магнитудали зилзила мамлакатда кўплаб вайронагарчиликларни келтириб чиқарган эди. Қийинчиликларга қарамай меҳмонхона ўз мижозларига ҳайратланарли таассуротлар тақдим этишни тўхтатмаган.

Мукофотни топшириш бўйича қарор меҳмонхона бизнесидаги 600 нафар аноним эксперт томонидан қабул қилинган. Royal Mansour бошқарув директори Жан-Клод Мессан ушбу мукофотга лойиқ кўришганидан фахрланишини айтиб, жамоага ўз миннатдорчилигини билдирди.

2024 йилда дунёнинг энг яхши 50 меҳмонхонаси рўйхати 17 сентябр куни Лондонда эълон қилинади. Ўтган йили олий мукофот Шотландиянинг Gleneagles меҳмонхонасига насиб этганди.

Мавзуга оид