Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ҳизбуллоҳ» Исроилни кенг кўламли ўққа тутди ва буни «биринчи босқич» деб атади
Исроил минглаб ракеталар уриб туширилганини эълон қилди ва Ливанга огоҳлантирувчи зарба берди.
Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи 25 августга ўтар кечаси Исроилга ракета ва учувчисиз самолётлар билан кенг кўламли ҳужум қилди.
Al Jazeera телеканали хабарига кўра, гуруҳ «Катюша» тизими орқали 320 дан ортиқ ракетани Исроил ҳарбий базалари ва қўшинлари жойлашган ҳудудларга отганини даъво қилмоқда.
«Ҳизбуллоҳ» бу ҳужумни Исроилга қарши янги операциянинг «биринчи босқичи» ва 30 июл куни Исроилнинг Байрутга берган зарбаси оқибатида ўлдирилган гуруҳ қўмондонларидан бири Фуад Шукр учун қасос олиш деб атади.
Исроил армияси (ЦАҲАЛ) берган маълумотларга кўра, «Ҳизбуллоҳ» Исроилга 210 га яқин ракета отган ва 20 та дрон учирган. Баъзи снарядлар уриб туширилган, бошқалари нишонга тегиб, ҳалокат ва жароҳатларга олиб келган. Кўплаб ракеталар ташландиқ жойларга тушган.
Ўз навбатида ЦАҲАЛ Ливан ҳудудига огоҳлантирувчи зарбани берди.
«Исроил Ҳарбий-ҳаво кучларининг 100 га яқин қирувчи самолётлари Исроилнинг шимолий ва марказий қисмини бомбардимон қилишни режалаштирган минглаб «Ҳизбуллоҳ» ракета тизимларига зарба берди ва йўқ қилди», дейилади ЦАҲАЛ хабарида.
Мавзуга оид
09:45 / 22.06.2026
АҚШ, Эрон ва Ливан иштирокида махсус тартибга солиш гуруҳи тузилади
09:17 / 20.06.2026
ОАВ: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилди
17:56 / 19.06.2026
«Трамп сизнинг ягона иттифоқчингиз» – Вэнс ҳам Исроилни танқид қилди
14:15 / 18.06.2026