Жаҳон | 20:41 / 25.08.2024
51072
4 дақиқада ўқилади

Telegram’нинг сирли асосчиси – Павел Дуров ҳақида 5 та факт

Франциянинг Le Figaro нашри Париж аэропортида ҳибсга олинган миллиардер ҳақидаги баъзи маълумотларни келтирди.

Фото: Sam Barker/Contour by Getty Images

24 август куни Париж аэропортида ҳибсга олинган Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров миллиардер ва эркинликни севувчи россиялик диссидентдир. Бу ҳақда Франциянинг Le Figaro нашри ёзди.

39 ёшли миллиардер Озарбойжондан Францияга учиб келганида ҳибсга олинди. Telegram ўзининг сирли хўжайини ҳибсга олингани ҳақида изоҳ беришдан бош тортди. Бироқ Россия Ташқи ишлар вазирлиги вазиятга «аниқлик киритиш» чораларини кўраётганини маълум қилди. Қайд этилишича, француз терговчилари мессенжер билан боғлиқ турли хил қонунбузилишлари сабабли Дуровни қўлга олган.

Telegram асосчиси

Россияда туғилган Дуров Telegram хабар алмашиш дастурининг асосчиси ва эгаси ҳисобланади. Бу WhatsApp, Instagram, TikTok ёки WeChat каби бошқа ижтимоий тармоқлар билан рақобатлашадиган бепул платформа. У бир йил ичида ойига 1 миллиард фаол фойдаланувчига эга бўлишни мақсад қилган.

Telegram Россия, Украина ва собиқ совет республикаларида таъсирга эга. Ижтимоий тармоқ Россиянинг Украинадаги уруши ҳақида асосий маълумот манбаига айланди. Ҳар икки томоннинг расмийлари ундан кенг фойдаланади. Айрим таҳлилчилар дастурни «виртуал жанг майдони» деб атади.

Ўз эркинлигини ҳамма нарсадан устун қўяди

«Мен кимнидир буйруғини бажаришдан кўра эркин бўлишни афзал кўраман», деб ишонтирди Павел Дуров апрел ойида америкалик журналист Такер Карлсонни. 2014 йилда у Россия ҳукуматининг «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги мухолифат жамиятларини ёпиш ҳақидаги талабларини бажаришдан бош тортгач, ватанини тарк этган. Охир-оқибат у мамлакатдан чиқиб кетишдан олдин ижтимоий тармоқни сотди. Шундан бери Россия ва Франция матбуоти Дуров 2021 йилда Франция фуқаролигини олганини даъво қилмоқда.

Россия расмийларининг босими туфайли шифрланган мессенжер хизматини ишга туширди

Камдан-кам интервюларидан бирида Дуров шифрланган хабарлар хизматини ишга тушириш ғояси Россия расмийларининг кучли босимидан сўнг пайдо бўлганини айтди. 2017 йилда Дубайга жойлашиб олишдан олдин у Берлин, Лондон, Сингапур ва Сан-Франсискода яшаган.

Моддий бойликларга аҳамият бермайди

Forbes маълумотларига кўра, унинг бойлиги 15,5 миллиард долларга баҳоланган. Аммо миллиардер пул ёки биткоинлардан ташқари, кўчмас мулк, самолёт ёки яхталар каби муҳим активларга эга эмаслигига ишонтирмоқда. Сабаби - «эркин бўлиш» истаги.

Америка технология гигантларига қарши

Бизнесмен Apple ва Google корпорацияларини нафақат иккита рақиб, балки, энг аввало, сўз эркинлиги учун иккита энг катта таҳдид деб билади. «Ушбу икки платформа сиз ўқишингиз мумкин бўлган ҳамма нарсани ва смартфонингизда киришингиз мумкин бўлган барча маълумотларни цензура қилиши мумкин», деди у апрел ойида АҚШ матбуоти саҳифаларида.

Дуров аввалроқ 12 мамлакатда 100 нафар фарзанди борлигини айтган эди. У 15 йил аввал бир дўстининг илтимосига кўра сперма донорига айланганини тан олди. Аввалига у бу таклифни ҳазил сифатида қабул қилган.

Мавзуга оид