Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танзила Норбоева Беларус Миллий мажлиси кенгаши раиси Наталя Кочанова билан учрашди
Сенат раиси Танзила Норбоева Беларус Миллий мажлиси Республика кенгаши раиси Наталя Кочанова билан учрашди.
Мулоқот чоғида ҳар икки давлат раҳбарларининг ўзаро дўстона муносабатлари туфайли Ўзбекистон ва Беларус ўртасидаги алоқалар юксалаётганлиги алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, таълим ва фан, хотин-қизлар тадбиркорлиги, соғлиқни сақлаш соҳаларида тажриба алмашинувини кенгайтириш, ҳудудлараро алоқаларни янада ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Давлатлар ўртасида эришилган келишувларни амалга оширишда парламент назоратини кучайтириш юзасидан фикр алмашилди.

Ёшлар парламентлари ҳамда дўстлик гуруҳлари фаолиятини жадаллаштириш, парламентлараро комиссияни ташкил этишга келишиб олинди.

Учрашув якунида 2024–2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма тадбирлар режаси - «йўл харитаси» имзоланди.



Мавзуга оид
14:08 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Сербия парламентлари ҳамкорлик меморандумини имзолади
15:00 / 03.06.2026
Белграддаги глобал конференцияда Ўзбекистоннинг гендер тенглик борасидаги тажрибаси тақдим этилди
22:20 / 24.05.2026
Макрон Лукашенкони Украина низосига аралашмасликка чақирди
17:36 / 23.05.2026