Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон хориждан олма олиб киришни тақиқлади
Қарор мамлакатда олма ҳосили юқори бўлгани билан изоҳланмоқда.
Идоралараро комиссия йил охиригача Қозоғистонга автомобил йўллари орқали олма олиб киришни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Қарор мамлакатда олма ҳосили юқори бўлгани билан изоҳланди.
Қозоғистон Вазирлар Маҳкамасининг хабар беришича, бу йил олма ҳосили 300 минг тоннани ташкил этиши кутилмоқда.
«2024 йилда олма боғларининг тўлиқ мева бериши ва ҳосилдорликнинг 18 фоизга ошиши кутилмоқда, бу эса ички бозор эҳтиёжларини қондиради», дейилади ҳисоботда.
Тақиқ Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларига (Беларус, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон) тааллуқли эмас, деб аниқлик киритди ҳукумат.
Мавзуга оид
11:30 / 25.06.2026
Қува тумани ҳокими ҳам фермерни ҳақоратлагани айтилмоқда
17:20 / 23.06.2026
Фермерларни ҳақоратлаган Музработ ҳокими ҳайфсан олди
11:46 / 19.06.2026
Жаҳон банки Ўзбекистонга қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш учун 150 млн доллар ажратади
18:05 / 16.06.2026