Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳэмпшир графлиги Ўзбекистон маҳсулотларининг Британия бозорига экспортини оширишга кўмаклашади
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Британиянинг Ҳэмпшир графлиги Савдо палатаси раиси Росс МакНелли билан учрашув ўтказди.
Суҳбат давомида саноат соҳаларида инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш, ўзаро савдо ва иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш икки мамлакатда жойлашган махсус иқтисодий зоналар ва саноат парклари ўртасида тажриба алмашиш мақсадида ўзаро ташрифларни ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.
Учрашув якунида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товарлар ҳамда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Бирмингем бозорларига экспортини кўпайтириш, тадбиркорлар ўртасида B2B форматида учрашувлар ташкил этиш, шунингдек, Британия компанияларининг Ўзбекистонга савдо миссияларини уюштиришга келишилди.
Ҳэмпшир графлиги Савдо палатаси 1875 йилда ташкил этилган. Палата минтақадаги компанияларни қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш ва халқаро алоқаларни ўрнатишга кўмаклашади. Ҳозирда тузилмага турли соҳаларда фаолият олиб борувчи 1800 дан ортиқ йирик корхоналар аъзо ҳисобланади.
Мавзуга оид
15:20
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
18:07 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Сурияга маҳсулотлар экспорти бошланади
20:49 / 29.05.2026