Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таниқли актёр Ўзбекистоннинг Япониядаги туризм элчиси этиб тайинланди
Ўзбекистон элчихонаси томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан биргаликда япониялик таниқли актёр ва бошловчи Кейсуке Минамини "Ўзбекистоннинг Япониядаги туризм элчиси" этиб тайинлаш ва сертификатни топшириш маросими ўтказилди.
Кейсуке Минами жорий йилнинг апрел ойида Япониянинг энг машҳур сайёҳлик кўрсатуви – Asada! Namadesu tabi sarada'нинг Ўзбекистонга бағишланган туркум кўрсатувларини тасвирга олди. У мазкур лойиҳани суратга олиш учун мамлакатга амалга оширилган ижодий сафари жуда катта таассурот қолдирганини таъкидлади.
Япон актёри Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент, Фарғона, Марғилон шаҳарларининг тарихий обидалари, миллий таомлари, меҳмондўст халқи ва ушбу ҳудудларда сайёҳлар учун яратилган қулайликларни жуда юқори баҳолади. Ташриф якунлари бўйича тайёрланган Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган 5 қисмли кўрсатув япон томошабинлари орасида ҳам жуда катта қизиқишга сабаб бўлди.
Кейсуке Минами билан ўтказилган учрашув давомида элчихона билан ҳамкорликда Японияда мамлакат туризм салоҳияти ва Ўзбекистон туризм брендини кенг тарғиб қилиш, сайёҳлик лойиҳаларини амалга ошириш, етакчи ОАВда юрт салоҳияти ҳақида кўрсатувлар тайёрлаш ва мақолалар чоп этиш бўйича келишиб олинди.
Кейсуке Минами 1985 йилда Токио шаҳрида туғилган. Япониянинг машҳур Васэда университети битирувчиси. Бир қанча япон кино ва сериалларида бош ролларни ижро этган. Япониянинг энг машҳур сайёҳлик кўрсатуви – Asada! Namadesu tabi sarada'нинг асосий бошловчиларидан бири сифатида фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, у "Жаҳон тарихий мероси" мастер сертификатига эга бўлиб, "Жаҳон мероси академияси" (World Heritage Academy) лектори сифатида ишлайди.
Мавзуга оид
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026